uzbekcha
english
русский
Бош саҳифа Суд ҳақида Ҳуқуқий асослар





Hosting by UZINFOCOM

UzInfoCom

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони 26.04.2010 й. N ПФ-4214

Ўзбекистом Республикаси хўжалик судлари тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони 26.04.2010 й. N ПФ-4214

Ўзбекистом Республикаси хўжалик судлари тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида

Хўжалик судлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва уларнинг иєтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги ролини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 78-моддасига асосан:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг тузилмаси ва умумий чекланган сони 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаіар хўжалик судларининг намунавий тузилмаси ва умумий чекланган сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисига ходимларнинг тасдиєланган умумий чекланган сон доирасида хўжалик судларининг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармондан келиб чиєувчи чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни ажратсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 25 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг таркибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-1501-сонли Фармонининг 2-банди ҳамда унинг иловаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 5 февралдаги "Хўжалик судлари қарорларинииг ижросини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-1704-сонли Фармонининг 1-4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур Фармон ижросини назорат єилиш Ўзбекистон Реепубликаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов

Илова 1 ва 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони 26.04.2010 й. N ПФ-4214 ТУТ

18.04.2012 10:38
Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистондаги Ф.Эберт фонди ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
16.12.2011 10:48
Untitled Document ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди