|
|
|
Мустақиллик-адвокатура фаолиятининг зарурий шарти. Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда юрт равнақи, эл фаровонлиги таъминлаш, миллий қадриятларга асосланган демократик ҳуқуқий давлатни ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш масалалари муҳим ўрин тутади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг эркинлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳуқуқларини қонунларда белгиланган доирада амалга оширилиши адвокатура тизимида фаолият кўрсатаётган ҳуқуқшунос ходимлар зиммасига қатор вазифа ва маъсулиятни юклайди. Президентимиз томонидан суд ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши адвокатура институтининг нуфузи ва обру-эътиборини янада кучайтириш билан биргаликда ушбу соҳа вакиллари зиммаларига бир қанча маъсулиятларни ҳам юклайди. Маълумки, адвокатлик фаолияти шакллари ранг-баранглигига қарамай, унинг бош вазифаси фуқаролар ва ташкилотларга малакали юридик ёрдам кўрсатишдан иборат бўлиб, мазкур фаолиятнинг асосий субъекти адвокат ҳисобланади. Адвокатнинг асосий вазифаси ўз ҳимояси остидаги шахснинг шахсий манфаатларини мумкин қадар самарали ҳимоя қилишдир. Шу маънода адвокатнинг мустақиллиги масаласи, унинг ўз касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида муҳим аҳамият касб этади. Адвокатлар мустақиллиги ишонувчининг манфаатларини лозим даражада ҳимоя қилишнинг зарур шакли эканлиги билан чекланиб қолмай, балки одил судлов манфаатларининг таъминланишига ҳам таъсир кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармонида масаланинг бу жиҳатига ҳам эътибор қаратилган, яъни “адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг вакили сифатида қатнашиш, шу жумладан судда ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан бўлган муносабатларда; адвокатларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган таъқиблардан, чеклашлар ва тажовузлардан ҳимоя қилиш чораларини кўриш;” чоралари Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг асосий вазифа ва йўналишлари этиб белгиланди. Амалдаги қонунчиликда ҳам адвокатлик фаолиятига таъсир кўрсатишга уриниш қатъий тақиқланади. Чунончи, адвокатлар юридик ёрдам кўрсатиш бўйича ўз бурчини бажараётган пайтда тортишиши лозим бўлган мансабдор шахслар ёки давлат органлари амалдорлари уларга таъсир кўрсатишга уриниши мумкин. Бундай ҳолатлар эса, мазкур касб эгаларига бўлган ишончнинг камайишига, ўз навбатида адвокатурани янада ривожлантиришга, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда унинг обру-эътибори ва аҳамиятини оширишга тусқинлик қилиши табиий. Шу маънода адвокатларнинг мустақиллиги улар фаолиятининг бош мезонига айланмоғи лозим. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатларида кўзда тутилаётган мақсадларнинг амалга оширилиши суд ва ҳуқуқ тартибот идоралари зиммасига маъсулият юклаши бежизга эмас. Зеро, юрт келажаги фуқаролар манфаатларининг ҳимояланиши, ҳуқуқларининг таъминланиши билан узвий равишда боғлиқ бўлиб, қонун устуворлиги жамият тараққиётини кафолатловчи куч сифатида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ж.Ахбутаев Вилоят хўжалик суди матбуот котиби |
|
|
|
|
18.04.2012 10:38
Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистондаги Ф.Эберт фонди ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
16.12.2011 10:48
Untitled Document
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.
Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул
ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот
воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос
олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий
ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди
|
|