uzbekcha
english
русский
Бош саҳифа Суд ҳақида Ҳуқуқий асослар





Hosting by UZINFOCOM

UzInfoCom

Иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида 2008 йилнинг 20 сентябрь куни «Хўжалик судларида божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари» мавзусида идоралараро давра суҳбати ташкил этилди. Макур тадбир хўжалик судлари томонидан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ низоларни кўришда юзага келаётган муаммолар, уларнинг ечими юзасидан фикр алмашиш ва тажрибаларни ўртоқлашиш мақсадида ўтказилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик суди судья ва ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Тошкент вилоят ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси раҳбар ва ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳақида, хусусан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, уни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий ускуналар билан таъминлашнинг самарали тизимини барпо этиш мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор мақсадларидан бири эканлигига эътибор қаратилиб, божхона идораларининг мазкур ислоҳотларни амалга оширишдаги ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди.
Статистик маълумотларга эътибор бериладиган бўлса, жорий йилнинг саккиз ойи давомида хўжалик судлари томонидан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жами 242 та хўжалик низолар кўриб чиқилган.
Божхона идоралари томонидан киритилган даъво аризаларининг 81,6 фоизи қаноатлантирилган.
Божхона идоралари жавобгар сифатида жалб қилинган хўжалик ишларининг 74,5 фоизи қаноатлантирилган.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар суд амалиётидан келиб чиқиб, даъво аризаларини расмийлаштириш ва даъво талабларини исботлаш, божхона расмийлаштируви, декларациялаш тартиби, чет эл инвесторлари ва улар иштирокидаги корхоналарга қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган имтиёз ва преференцияларни қўллаш масалалари, божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш, божхона ишида қонун ҳужжатларини қўллаш, маҳсулотларнинг божхона баҳосини чиқариш усулларини аниқлаш, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик масалаларидаги айрим муаммоларга тўхталиб ўтдилар.
Тадбир иштирокчилари, 2008 йилда янги таҳрирдаги Божхона кодексининг лойиҳаси устида иш олиб борилаётганлиги, ушбу лойиҳа мавжуд муаммоларни ва камчиликларни бартараф этишга ва мамлакат иқтисодиётини кучайтиришга, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг иқтисодий имкониятини яхшиланишига, натижада эса мамлакатга чет эт инвестициясининг кенг кўламда кириб келишига ва қўшимча иш ўринларини яратилишига хизмат қилишига умид билдирдилар.
Иштирокчилар томонидан тадбир кун тартибига қўйилган масалалар хўжалик судларида одил судловни амалга оширишда қонунийликни таъминлаш, юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, чет эл инвесторлари ва улар иштирокидаги корхоналарга қонун ҳужжатларига асосан белгиланган имтиёз ва преференцияларни қўллаш, иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш борасида, шунингдек, божхона ҳудудида самарали божхона назоратини ҳамда товар айрбошлашни тартибга солишни таъминлаш, иқтисодиётнинг ривожланишини рағбатлантириш ҳамда ички бозорни ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди
Матбуот маркази
18.04.2012 10:38
Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистондаги Ф.Эберт фонди ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
16.12.2011 10:48
Untitled Document ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди