uzbekcha
english
русский
Бош саҳифа Суд ҳақида Ҳуқуқий асослар





Hosting by UZINFOCOM

UzInfoCom

Банкротлик тўғрисидаги қонунчиликнинг амалий аҳамияти
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида жорий йилнинг 24 ноябрь куни Олий хўжалик суди ҳамда Германия Адлия вазирлиги ҳузуридаги халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик Фонди билан биргаликда «Банкротлик тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш ва такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари» мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад банкротлик институтининг долзарб масалалари бўйича илмий-амалий тажриба алмашиш, Ўзбекистон ва Германиянинг мазкур соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар амалга оширилаётган бир пайтда, корхонани давр талабидан келиб чиққан ҳолда янги технологик ускуналар билан жиҳозлаш, маҳаллий хом-ашёлар асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни яратиш, бунда ички бозор эҳтиёжларини ҳар томонлама инобатга олиш талаб этилади. Акс ҳолда эса корхона иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолиши мумкин ва унга нисбатан қонунчиликда кўзда тутилган соғломлаштириш чораларини қўллаш лозим бўлади.
Бу борада банкротлик институтининг роли юқори бўлиб, у иқтисодиётни тўловга қодир бўлмаган корхоналардан ҳоли қилиш, шунингдек бу тоифадаги корхоналарнинг тўлов қобилиятини тиклаш, мулкчилик муносабатларининг барқарорлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади. Шу маънода, банкротлик институтини ҳуқуқий жиҳатдан тўлақонли ўрганиш ва таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир.
Амалдаги қонунчиликка кўра, ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар хўжалик суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда кўрилади.
Хўжалик судлари томонидан 2009 йилнинг 10 ойи давомида 4717 та банкротликка оид ишлар кўриб чиқилган. Эътиборлиси, кўрилган ишларнинг 64 фоизи сайёр суд мажлисларида, яъни бевосита жойларда кўриб ҳал этилган.  
Семинарда сўзга чиққанлар банкротликнинг муҳим белгилари ва тушунчалари, корхонани банкрот деб топиш тўғрисидаги ишларни кўриш билан боғлиқ суд амалиёти, банкротликнинг ташкилийҳуқукий муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари, суд бошқарувчиларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтдилар ҳамда мазкур соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар, ўзгаришлар, ютуқлар бўйича фикр-мулоҳаза билдирдилар.
Шунингдек, семинарда Ўзбекистон ва Германияда банкротлик тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари ўзаро таҳлил қилиниб, қонунчиликни такомиллаштириш борасида тегишли таклифлар киритилди.
Семинарда хўжалик суди тизимида фаолият кўрсатаётган малакали судья ва суд ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллабқувватлаш Давлат қўмитаси, Суд бошқарувчилари Ассоциацияси, Адвокатлар палатаси, Тошкент давлат юридик институти, Адлия вазирлиги қошидаги юристлар малакасини ошириш маркази ва бошқа идоралар вакиллари ҳамда хорижий экспертлар  иштирок этишди.
Ушбу илмий-амалий семинар иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ҳамда истиқболсиз корхоналарни тугатиш, таркибини ўзгартириш ва ихчамлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштиришда, амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришда, бу борада хорижий давлатлар мутахассислари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди
Матбуот маркази
18.04.2012 10:38
Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистондаги Ф.Эберт фонди ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
16.12.2011 10:48
Untitled Document ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди