|
|
|
Ярим йилликда бажарилган ишлар сарҳисоби
Ярим йилликда бажарилган ишлар сарҳисоби Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кенгайтирилган Раёсат йиғилишида республика хўжалик судлари томонидан 2009 йил 1-ярмида бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хўжалик судларининг 2009 йил 1-ярмидаги фаолияти одил судловни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2008 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби” номли маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни бажаришга, хўжалик муносабатларида қонунчиликни мустаҳкамлашга, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш билан боғлиқ низоларни ҳал этишга қаратилди. Ҳисобот даврида хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлардан хўжалик судларига келиб тушган даъво ариза(ариза)лари сони 108 минг 348 тани ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 минг 294 тага кўпдир. Суд қарорлари асосида даъвогарлар фойдасига ундирилган қарз ва етказилган моддий зарарлар миқдори эса 1 трлн. 600 млрд. сўмни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 648 млн. сўмга ошган. Давлат божи ва суд жарималари ҳисобидан 19,7 млрд. сўм (2008 йил 1-ярмида 16,3 млрд. сўм) маблағлари республика бюджетига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Суд таъсирчанлигини таъминлаш борасида хўжалик судлари ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 10552 та суд таъсир чораларини қўллаган. Давлат бошқарув, назорат қилувчи орган ва маҳаллий ҳокимият идораларининг тадбиркорлик субъектларига нисбатан чиқарилган қонунга зид бўлган 190 та ҳужжатлари ҳақиқий эмас деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига асосан тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга доир 6621 та, шу жумладан 572,9 млрд. сўмлик молиявий санкцияларни қўллаш ҳақидаги 2847 та аризалар кўриб чиқилган. Шулардан 1231 таси, шу жумладан 120,7 млрд. сўмлик молиявий санкцияларни қўллаш ҳақидаги 686 та ариза асоссиз бўлганлиги, қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганлиги ва бошқа сабабларга кўра қаноатлантирилмасдан қолдирилган ёки кўрмасдан қолдирилиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинган. Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни тартибга солишни таъминлаш мақсадида 22126 та корхона ва ташкилотларнинг 193,6 млрд. сўмлик дебиторлик қарзларини, жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электр энергияси истеъмоли учун ўз вақтида ҳақ тўламаслик юзасидан 9045 та иш бўйича 47 млрд. сўм, газ истеъмоли учун 586 та иш бўйича 9,26 млрд. сўм ундириш ҳақида суд буйруқлари ва қарорлари чиқарилган. Йиғилишда 2009 йилнинг 1-ярмида амалга оширилган ишлар билан биргаликда одил судловни таъминлаш, хўжалик судларида ишларни ташкил этиш борасида кузатилаётган айрим камчиликлар ҳам танқидий муҳокама этилиб, уларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Олий хўжалик суди Матбуот маркази |
|
|
|
|
18.04.2012 10:38
Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистондаги Ф.Эберт фонди ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
16.12.2011 10:48
Untitled Document
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.
Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул
ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот
воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос
олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий
ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди
|
|