uzbekcha
english
русский
Бош саҳифа Суд ҳақида Ҳуқуқий асослар





Hosting by UZINFOCOM

UzInfoCom

Untitled Document
Хўжалик судининг судьяси лавозими захирасига
кириш истагини билдирган шахсларнинг

ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати Хўжалик судларининг судьялик лавозимлари заҳирасида туриш истагини билдирган шахслардан аризаларни қабул қилади.
Хўжалик судининг судьялик лавозимлари захирасига “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61-моддасига асосан, йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида уч йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қабул қилинади.
Хўжалик судининг судьялик лавозими захирасига кириш учун малака имтихонини топшириш истагини билдирган шахслар қуйидаги ҳужжатлари Олий хўжалик судининг кадрлар бўлимига ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларига тақдим этишлари лозим:

1. Ариза
2. Сўровнома
3. Таржимаи ҳол
4. Оҳирги иш жойидан тавсифнома
5. Паспорт нусхаси
6. Диплом нусхаси, баҳолар тўғрисидаги илова
7. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма
8. Расм 2 дона 3х4 ҳажмда


Ариза қуйидаги шаклда баён қилиниши керак:

Хўжалик судлари судьялари
малака ҳайъатига

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек
тумани Х.Абдуллаев кўчаси 10 уйда
яшовчи Ф.И.Ш томонидан


А Р И З А

Мени ( ) шаҳар, вилоят хўжалик судининг судьялик лавозимлари заҳирасига қабул қилиш учун малака имтиҳонини топширишга рухсат беришингизни сўрайман.

Сана имзо Ф.И.Ш

Мурожаат учун телефонлар:

8.371.277-96-20 – Олий хўжалик суди Кадрлар бўлими;
8.375.221-12-82 – Қашқадарё хўжалик суди;
8.362.224-61-48 – Хоразм вилоят хўжалик суди;
8.373.224-74-33 – Фарғона вилоят хўжалик суди;
8.371.277-03-22 – Тошкент шаҳар хўжалик суди;
8.371.277-98-73 – Тошкент вилоят хўжалик суди;
8.376.223-73-30 – Сурхондарё вилоят хўжалик суди;
8.367.225-45-67 – Сирдарё вилоят хўжалик суди;
8.361.222-74-32 – Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди;
8.374.224-84-59 – Андижон вилоят хўжалик суди;
8.366.221-78-86 – Самарқанд вилоят хўжалик суди;
8.369.226-46-59 – Наманган вилоят хўжалик суди;
8.365.224-70-40 – Бухоро вилоят хўжалик суди;
8.372.223-28-60 – Жиззах вилоят хўжалик суди;
8.436. 223-10-93 – Навоий вилоят хўжалик суди;

18.04.2012 10:38
Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистондаги Ф.Эберт фонди ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
16.12.2011 10:48
Untitled Document ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди