uzbekcha
english
русский
Бош саҳифа Суд ҳақида Ҳуқуқий асослар





Hosting by UZINFOCOM

UzInfoCom

Кассатсия инстантсияси қарорлари

Кассация инстансияси қарорлари

1079 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 1 апрель
(кўчирма)

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўҚрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилади

Даъвогар – АТ «Савдогарбанк» Сирдарё вилоят бўлими «Тап-Таъминот» очиқ акциядорлик жамиятига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, 2001 йил 23 февралдаги 74-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2001 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Иш апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўрилмаган.
Молия бошқармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, 1079-сонли иш бўйича 2001 йил 15 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишни сўраган.
Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори биринчи инстанция судининг 2008 йил 1 декабрдаги ажрими билан янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиб, бекор қилинган ва 2008 йил 3 декабрдаги ажрим билан даъво бўйича иш юритиш тугатилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 28 январдаги қарори билан 2008 йил 1 ва 3 декабрдаги ажримлар ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида суд ажримлари ва қарорини бекор қилиб, аризани рад этиб, 2001 йил 15 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримларини ва қарорини бекор қилиб, ариза бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, АТ «Савдогарбанк» Сирдарё вилоят бўлими «Тап-Таъминот» очиқ акциядорлик жамиятига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2001 йил 23 февралдаги 74-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ушбу даъво талаби биринчи инстанция судининг 2001 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, 74-сонли шартнома ҳақиқий эмас деб топилган.
Сирдарё вилоят молия бошқармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 205-моддасида қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўҚрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилиши мумкинлиги белгиланган.
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар уларнинг қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор суд ҳужжатлари қабул қилинган тақдирда, шу асосда янги очилган ҳолатлар бўйича ариза билан чиқишга ҳақли эмас.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши ҳақида»ги 2003 йил 25 июлдаги 11-сонли қарорининг 1-бандида тушунтириш берилган.
Молия бошқармаси ишда иштирок этишга жалб қилинмаган бўлса-да, суднинг 2008 йил 1 декабрдаги ажрими билан унинг ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, хатоликка йўл қўйилган. Суд 2008 йил 3 декабрдаги ажрими билан иш юритишни тугатган.
Бу билан биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган.
Апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳолатга эътибор бермасдан, суд ажримларини ўзгаришсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикакси Хўжалик процессуал кодексининг 86-моддаси 1-бандига кўра, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилади.
Шунинг учун суднинг 2008 йил 1 ва 3 декабрдаги ажримларини ва 2009 йил 28 январдаги қарорини бекор қилиб, молия бошқармасининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритиш юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормасига мос равишда тугатилиши лозим.
• * *


13-0903/2042 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 20 июль
(кўчирма
)


Белгиланадиган нархлар бўйича истеъмолчилар томонидан сотиб олинган маҳсулотдан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва улар қайта сотилмайди

Жиззах вилоят адлия бошқармаси якка тартибдаги тадбиркор Э.И.Маматеминов манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Жиззах шаҳар «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖдан 81620000 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўҚрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, якка тартибдаги тадбиркор сифатида 2008 йил 12 сентябрда давлат рўйхатидан ўтган Э.И.Маматеминов пластмасса черепица ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиб, Жиззах шаҳар, Хайробод маҳалласи, Қулниёз кўчасидаги 7/2-уйга ўрнатган.
«Жиззах электр тармоқлари» ОАЖ томонидан 2008 йил 8 августда унга ишлаб чиқаришда электр энергиясидан фойдаланиш учун энергетика тармоқларига уланишга техник шарт берилган. Техник шартда «Сангзор» ҳаво тармоҚи уланиш нуқтасидан чиқувчи энг яқин устунидан объектгача 0,4 кВ электр узатиш тармоҚи қурилиши ва электр узатиш йўли тармоҚи бошқа тегишли ташкилотлар билан келишилиши кўрсатилган.
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Жиззах ҳудудий бўлимининг 2008 йил 11 августдаги 13-01/595-сонли далолатномасида «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖ томонидан берилган 2008 йил 8 августдаги 25/922-сонли техник шарт¬даги бандлар тўлиқ бажарилганлиги, истеъмолчи энергия таъминоти корхонаси билан шартнома расмийлаштиргандан кейин электр тармоҚига уланиши мумкинлиги тўҚрисида хулоса қилинган.
Якка тартибдаги тадбиркор Э.И.Маматеминов ва жавобгар — «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖ ўртасида 2008 йил 9 августда турмушда фойдаланиш билан боҚлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган. Шартномага кўра, жавобгар туташтирилган тармоқ орқали абонентга электр энергияси бериб туриш мажбуриятини, абонент эса қабул қилинган электр ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Якка тартибдаги тадбиркор Жиззах шаҳар «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси бош муҳандисининг 2008 йил 8 августдаги 161-сонли розилик хатига кўра, ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудудга яқин бўлган «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖ томонидан берилган 2008 йил 8 августдаги 25/922-сонли техник шарт асосида «Сангзор» ҳаво тармоҚидан кучланган «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси қарамоҚидаги электр тармоҚининг рақамсиз трансформаторига уланган.
Истеъмол қилинган электр энергияси электр ҳисоблагич орқали аниқланиб, «Сув¬оқова» ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобидан чегириб ташланган ҳолда «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖга тўлаб борилган.
Даъво аризасида 2008 йил 4 октябрда «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси ходимлари томонидан якка тартибдаги тадбиркор Э.И.Маматеминовни огоҳлантирмасдан, электр тармоҚидан узиб қўйилганлиги баён этилган.
«Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси бош энергетигининг тушунтириш хатида якка тартибдаги тадбиркор ишлар тўхтаб қолмаслиги учун бир ойга рухсат сўраб, бир ойда ичида «Сангзор» ҳаво тармоҚи уланиш нуқтасидан чиқувчи энг яқин устунга ўз трансформаторини ўрнатишини айтганлиги, бироқ тадбиркор томонидан ҳеч қандай ишлар бажарилмаганлиги ва уни тармоқдан узишга топшириқ берилганлиги баён этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли қарорининг 4-бандига кўра, белгиланадиган нархлар бўйича истеъмолчилар томонидан сотиб олинган маҳсулотдан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва улар қайта сотилмайди.
«Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонасининг 2009 йил 28 мартдаги 121-сонли хати асосида Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Жиззах ҳудудий бўлимидан олинган маълумотномада даъвогар томонидан «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонасига қарашли электр тармоҚига уланиш учун «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖдан техник шарт, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Жиззах ҳудудий бўлимидан эса рухсатнома олмаганлиги қайд этилган.
Кўриниб турибдики, якка тартибдаги тадбиркор ишлаб чиқариш учун электр тармоҚига рухсат этилган жойдан уланмаган. Шунингдек, у «Сангзор» ҳаво тармоҚи уланиш нуқтасидан чиқувчи энг яқин устунидан объектгача 0,4 кВ электр узатиш тармоҚини қурмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандига асосан зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради. Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Даъвогар ўзига етказилган зарарни, яъни шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан даъвогарнинг қилган харажатлари, бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоби ва далилларни судга тақдим этмаган. Қолаверса, «Сув¬оқова» ишлаб чиқариш корхонаси билан шартномавий муносабатга киришмаган.
Биринчи инстанция суди даъвони рад этиш ҳақида тўҚри хулосага келган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстан¬цияси судида кўриш билан боҚлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
• * *

18-0905/6924 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 27 июль
(кўчирма)


Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли

Косон туман «232-хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна» ОАЖ хўжалик судига мурожаат қилиб, «Жанубий халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш ва фойдаланиш» корхонасидан 74618535 сўм асосий қарз, 11192780 сўм жарима, 31856558 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанцияси судининг 2009 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарга «Жанубий халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш ва фойдаланиш» корхонасидан 74618535 сўм асосий қарз, 1119278 сўм жарима ундирилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини ўзгартириш ва жавобгардан 31856558 сўм пеня ундириш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2008 йил 8 январдаги 9-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан 334022065 сўмлик йўл қурилиш ишлари бажарилган. Шунингдек, Косон туман «Махсус йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш» корхонаси билан даъвогар ўртасида 2007 йил 30 ноябрда тузилган шартномага асосан бажарилган ишлар бўйича 46604814 сўмлик қарз 2008 йил апрель ойидаги қарзни қабул қилиш далолатномасига асосан «Жанубий халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш ва фойдаланиш» корхонасига ўтказилган ва жавобгарнинг 2009 йил 1 январь ҳолатидаги қарздорлиги 124618535 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар томонидан 2009 йил 16 январда 14-сонли талабнома юборилгандан сўнг 2009 йил 10 февралдаги 99-сонли тўлов топшириқномаси билан 50,0 млн. сўм қарз тўланган ва қолган 74618535 сўм қарз суммаси тўланмасдан қолган.
Тарафлар томонидан ҳал қилув қарорининг асосий қарзни ундириш қисми бўйича эътирозлар билдирилмаган. Суд мажлисида даъвогар вакилининг ўзи асосий қарзни тан олган ва пеняни рад этишни сўраган.
Даъвогарнинг талабномасига жавобан асосий қарзнинг 50,0 млн. сўми тўланганлиги, жавобгарнинг 2009 йил 20 апрелдаги 377-сонли жавоб хатида қолган 74618535 сўм қарзни тўлаб беришини билдирганлиги унинг бажарилган ишлар ҳақини тўлашдан бош тортмаганлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарт¬номавий-ҳуқуқий базаси тўҚрисида»ги Қонуни 32-моддасининг биринчи қисмида эса тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Қолаверса, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3 бандида ҳам бажарилган ишлар учун тўлов вақтида амалга оширилмаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кунга тўланмаган сумманинг 0,5 фоизидан пеня тўланишига келишилган.
Кўриниб турибдики, биринчи инстанция суди даъвонинг жарима ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, пеня қисмини рад этиш ҳақида нотўҚри хулосага келган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, даъвогарнинг жарима ундириш тўҚрисидаги талабини рад этишни, пеня ундириш ҳақидаги талабини эса асосли бўлганлиги сабабли қисман қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, бунда жавобгарнинг талабномани олгандан сўнг қарзнинг 50,0 млн. сўмини тўлаганлиги ва унинг мулкий аҳволи эътиборга олинади ва ундан даъвогар фойдасига банк фоизидан кам бўлмаган миқдорда 2158335 сўм пеня ундирилади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боҚлиқ давлат божи ва суд харажатлари жавобгардан ундирилади.
Кассация шикояти учун 159283 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажатлари ишга дахлдор бўлмаган «Давр Темир Бетон Сервис» МЧЖ томонидан тўланганлиги сабабли унга ушбу маблаҚлар қайтарилади.

• * *

10-0905/1683 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 27 июль
(кўчирма)


Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боҚлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади

Даъвогар — «Навоий нефть базаси» унитар корхонаси даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгарлар — ФарҚона нефтни қайта ишлаш заводи, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК ва Транспорт ИИБдан 1946872 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК ва Транспорт ИИБ жавобгарликдан озод қилинган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан ва зиён етказиш натижасида келиб чиқиши кўрсатилган бўлса, ушбу Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Навоий нефть базаси» унитар корхонаси ва ФарҚона нефтни қайта ишлаш заводи ўртасида тузилган шартномага асосан, жавобгар томонидан даъвогарга 73690471-сонли юк хати билан сиҚимлар ва 767282-сонли юк хати билан АИ-80 русумли автобензин жўнатилган.
Маҳсулот махсус гуруҳ аъзолари ва жамоа вакили иштирокида қабул қилинганида, жами 2561 кг. яъни 1946872 сўмлик камомад аниқланган. Бу ҳақда юкни қабул қилиб олиш комиссияси аъзолари томонидан далолатнома тузилган бўлиб, далолатнома тузиш жараёнида аниқланган камомад туфайли келиб чиққан зарарни қоплаш ҳақида жавобгарларга талабномалар юборилган. Бироқ, жавобгарлар томонидан мазкур талабномаларга рад жавоби берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражала бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боҚлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Мазкур хўжалик ишида жавобгар сифатида иштирок этган Транспорт ИИБ маҳсулот етказиб берувчи — ФарҚона нефтни қайта ишлаш заводи билан ўзаро тузилган ФарҚона нефтни қайта ишлаш заводидан то истеъмолчигача темир йўл орқали ташилаётган юкларни, яъни нефть маҳсулотларини қўриқлаб кузатиб бориш, юкни ўҚирланишдан ва талон-тарож қилинишдан сақлаш ва уни бутун ҳолда топшириш учун биргаликда фаолият олиб бориш тўҚрисида 2008 йил 19 февралда тузилган 87 пр – сонли шартнома мажбуриятларини тегишли тартибда бажарган.
Транспорт ИИБ ўз шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажарган.
Темир йўл Уставининг 149-моддаси «В» бандига кўра, агарда юк, юк жўнатувчининг ёки қабул қилиб олувчининг кузатувчиси кузатуви остида ташилаётган бўлса, темир йўл юкнинг йўқотилишидан, камомадидан ёки шикастланиши бўйича жавобгарликдан озод этилиши назарда тутилган. Биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, камомадни ФарҚона нефтни қайта ишлаш заводи ҳисобидан ундириб, Транспорт ИИБ ва «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙКни жавобгарликдан озод қилиб, тўҚри хулосага келган.
Бу ҳолда судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда ишни судда кўриш билан боҚлиқ суд харажатларини жавобгар — ФарҚона нефтни қайта ишлаш заводи зиммасида қолдиришни лозим топади.

Кассация инстансияси қарорлари


17-0806-6349 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 13 январь
(кўчирма)

Хўжалик суди ишни кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт

«Асакадонмаҳсулотлари» очиқ акциядорлик жамияти Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси суд ижрочилари Асака туман бўлимига (бундан буён матнда суд ижрочилари туман бўлими деб юритилади) нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, 2007 йил 31 январда, 2007 йил 24 августда ва 2007 йил 15 декабрда хатланган мол-мулклардан айримларини, яъни ишлаб чиқаришга зарур бўлган эҳтиёт қисмларни ва компьютерларни рўйхатдан чиқаришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан 2007 йил 24 августда ва 2007 йил 15 декабрда хатланган мол-мулклардан 209 турдаги ишлаб чиқаришга зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва компьютерлар рўйхатдан чиқарилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.
Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ёки ишни янгидан кўришга юбориш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда ишни кўриб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 47-моддасининг учинчи қисмига биноан ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти тўғрисида»ги Низомнинг 15-бандига кўра, суд департаментининг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, аммо суд ижрочилари туман бўлимлари юридик шахс ҳисобланмайди.
Шу сабабли, суд низони ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 38-моддасига биноан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорлари¬ни ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармасини жавобгар сифатида ишга жалб қилиб, ишни кўриши зарур эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекис¬тон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўҚрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарорининг 9-бандида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида хатланган мол-мулкларнинг айримларини хатловдан чиқариш талабини қўйган. Аммо суд низони ҳал этишда даъво талабини аниқламаган. Суд ижро иши ҳужжатларини суд ижрочилари туман бўлимидан талаб қилиб олиб ўрганмаган. Суд ижрочилари туман бўлими томонидан 2007 йил 31 январда, 2007 йил 24 августда ва 2007 йил 15 декабрда хатланган мол-мулклар «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 60-моддасида белгиланган мол-мулкларни хатлаш навбати бузилган ёки бузилмаганлигини аниқламаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 11-моддасига кўра, хўжалик суди ишни кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
Суднинг ҳал қилув қарори иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлсагина, асослантирилган ҳисобланади. Ўал қилув қарори иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 3-бандида таъкидланган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу камчиликларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармасини ишга жавобгар сифатида жалб қилиш масаласини ҳал этиб, ижро иши ҳужжатларини суд ижрочилари туман бўлимидан талаб қилиб олиб, даъво талабини ҳамда хатланган мол-мулкларни хатлаш навбати бузилган ёки бузилмаганлигини аниқлаб, тарафларнинг важларига ва ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, почта харажатларини тақсимлаш масаласини ҳал этиб, қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим.


14-0603/7319 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 27 январь
(кўчирма)


Апелляция инстанцияси судининг Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 168-моддасида санаб ўтилган ваколатлари рўйхати қатъий бўлиб, уларни кенгайтирилган тарзда талқин этишга йўл қўйилмайди

Жомбой туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Чавандоз» фермер хўжалигига 119517,0 минг сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2007 йил 10 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 28 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
2008 йил 3 апрелдаги суд ажрими билан янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 3 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарга 21654747 сўм молиявий жарима қўлланилган.
Кассация инстанцияси судининг 2008 йил 3 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.
Ўал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар даъво миқдорини камайтириб, «Чавандоз» фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 48331500 сўм, 117-моддасига асосан 24845700 сўм, жами 73 177 200 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 13 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.
2008 йил 22 декабрдаги суд ажрими билан иш юритиш тўхтатилган.
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят Жомбой туман бўлимининг 2006 йил 3 апрелдаги қарори, Жомбой туман давлат солиқ инспекциясининг 2006 йил 21 апрелдаги 66-хс-сон буйруғи асосида солиқ инспекцияси ходимлари «Чавандоз» фермер хўжалигининг солиқ қонунларига риоя қилиши юзасидан текшириш ўтказган.
Текширишда фермер хўжалигининг 2003-2005 йилларда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган 48331500 сўмни кирим қилмаганлиги, тегишли рухсатнома олмасдан автотранспорт хизматлари кўрсатиб, лицензиясиз фаолиятдан 24845700 сўм даромад олганлиги аниқланган.
Шу сабабли даъвогар «Чавандоз» фермер хўжалигига жами 73177200 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвони тўҚри қаноатлантирган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига кўра кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу Кодекснинг 117-моддасига асосан фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуҚулланганлик учун фаолиятнинг ушбу турларини лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш даврида олинган соф фойда миқдорида жарима солинади.
Апелляция инстанцияси суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 168-моддасининг 5-бандига асосан апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ушбу Кодекс 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Аммо апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди қарши даъво аризасини нотўғри қайтарган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини бекор қилган ва ишни янгидан кўриш учун юборган.
Ваҳоланки, апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 168-моддасида санаб ўтилган ваколатларнинг рўйхати қатъий бўлиб, унинг кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслигини ҳисобга олиши керак. Агар апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига ёки нотўғри қўлланилишига йўл қўйилган деб топса, ҳал қилув қарорини бекор қилади ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Апелляция инстанция¬си судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида» 2007 йил 28 декабрдаги 173-сон қарорининг 17-бандида тушунтириш берилган.
Кассация шикоятида билдирилган «Чавандоз» фермер хўжалигининг ягона давлат реестридан чиқарилганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, фермер хўжалигини ягона давлат реестридан чиқаришга асос бўлган Жомбой туман ҳокимининг 2007 йил 5 февралдаги 48-қ-сон қарори шу туман ҳокимининг 2007 йил 23 ноябрдаги 680-қ-сон қарори билан бекор қилинган.
Шу сабабли суд қарори бекор қилиниб, ҳал қилув қарори кучда қолдирилиши лозим.

12-0806/8303 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 27 январь
(кўчирма)


Товарларни чакана сотиш юридик шахслар томонидан фақат турҚун савдо шахобчалари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин

Сирдарё туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонасига харид чеки бермасдан, 8250 сўмни назорат-касса машинасига урмаганлиги ва 37200 сўм савдо пулини назорат-касса машинасига киритмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Сирдарё туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Сирдарё вилоят комиссиясининг 2008 йил 13 мартдаги 8-сон режа-жадвалига, Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2008 йил 15 апрелдаги 110-х-с-сон буйруҚига асосан 2008 йил 16 апрелда «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонасида қисқа муддатли текшириш ўтказган.
Текширишда «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонаси 2-сон автомобилларга ёқилҚи қуйиш шахобчаси сотувчиси харидорга 10 литр бензин ёқилҚиси сотиб, 8250 сўмга назорат-касса машинаси чеки ёки унга тенглаштирилган квитанция бермаганлиги, дўкон Қазнасида савдодан тушган 37200 сўм назорат-касса машинасига урилмаганлиги аниқланган.
Давлат солиқ инспекцияси 2008 йил 22 апрелда 1614-сон тақдимнома чиқариб, «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талабларига асосан энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида 625950 сўм молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлашни таклиф қилган.
Жавобгар белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаганидан сўнг, давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан молиявий жарима қўллашни сўраган.
«Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонаси 2-сон автомобилларга ёқилҚи қуйиш шахобчаси сотувчиси Ф.П. харид чеки бермасдан 8250 сўмлик 10 литр бензин ёқилҚисини сотганлиги, савдодан тушган 37200 сўмни назорат-касса машинасига урмаганлиги текшириш далолатномаси, ўзаро ҳисоб-китоб баённомаси, назорат харид баённомаси, кассада мавжуд нақд пул бўйича тузилган далолатнома, харидор, сотувчи ва холисларнинг тушунтириш хатлари, ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиҚини топган.
Жавобгар кассация шикоятида текшириш корхона раҳбарисиз ўтказилганлигини, дастур ва буйруқлар билан таништирмасдан, улардан нусха расман бермасдан, асоссиз равишда текшириш раҳбарнинг хабардорлигида ўтказилди деб ёзганлигини, Кенгаш режаси чораклик режа эмаслигини, текшириш беш соатдан кўп вақт давом этганлигини, текшириш бир куни ўтказилиши лозим бўлса-да, буйруқда текшириш 2008 йил 15 апрелдан 19 апрелгача белгиланганлигини, бу билан текшириш хоҳлаган вақтда ўтказилишига шароит яратилганлигини, давлат солиқ инспекциясининг тақдимномасида жарима энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари — 625950 сўм деб белгиланган бўлса-да, суд энг кам иш ҳақининг ўттиз беш баравари миқдорида 730275 сўм молиявий жарима қўллаганлигини билдирган.
Иш ҳужжатларида ўтказилган текшириш далолатномаси мавжуд бўлиб, унга кўра текшириш бир иш кунида ўтказилган. Бир иш куни соат ҳисобида ўлчанганида беш соатдан кўп вақтни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасига асосан текширувларни амалга оширишни мувофиқлаштириш режасидан олинган, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган кўчирмаси, қарори текшириш ўтказиш учун асос бўлади. Даъвогар даъво талабида айнан неча сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўрамаганлиги сабабли, суд молиявий жарима миқдорини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддаси асосида белгилаган. Текшириш «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонаси сотувчиси Ф.П.нинг иштирокида ўтказилган ва унга текшириш рухсатномаси ва буйруҚидан нусха берилган, текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилган, бу ҳақда сотувчининг тилхати мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўҚрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорида назорат-касса машиналарини мажбурий қўллашни жорий этиш, назорат-касса машинаси ўрнатмаган мулкчиликнинг барча шаклларидаги савдо корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг фаолиятини тўхтатиш, назорат-касса машинаси тузатишда бўлган даврда савдо-сотиқ фаолиятини турҚун савдо шахобчалари орқали амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар савдо-сотиқда ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича қатъий ҳисобот берилувчи ҳужжат ҳисобланувчи квитанциялар ёзиш, талонлар, чипталар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чеклар бериш йўли билан амалга ошириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган «Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўҚрисида»ги Низомнинг 19-бандига кўра, товарларни чакана сотиш юридик шахслар томонидан фақат турҚун савдо шахобчалари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига кўра, фискал хотирали назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик — энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юқоридагиларга ва мазкур Кодекснинг 119-моддасига асосан, суд томонидан даъвогарнинг даъво талаблари асосли равишда қаноатлантирилган.
Қайд этилганларга кўра суднинг қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдириш лозим

19-0805-12491 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 10 март
(кўчирма)

Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборат

«SEMURG` SHERZOD» хусусий ишлаб-чиқариш тижорат фирмаси хўжалик судига мурожаат қилиб, ДАТ «ASAKA» банки очиқ акциядорлик жамияти Сурхондарё вилоят филиалидан 192000000 сўм ундиришни сўраган.
ДАТ «ASAKA» банки очиқ акциядорлик жамияти ишга жавобгар сифатида жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлан¬тирилган. ДАТ «ASAKA» банки очиқ акциядорлик жамиятидан «SEMURG` SHERZOD» хусусий ишлаб-чиқариш тижорат фирмасига 135071158,16 сўм ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида ҳамда кассация протестида суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш тўҚрисида янги қарор қабул қилиш, кассация шикояти ва кассация протести юзасидан берилган ёзма фикрда эса, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, шикоят ва протестни рад этиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят, протест ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўҚрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, ДАТ «ASAKA» банки очиқ акциядорлик жамияти Сурхондарё вилоят филиали 2002 йил 31 октябрдаги 101-сонли кредит шартномасига асосан «Чоршанба Сафаров» кичик корхонасига 250193330 сўм кредит берган.
Кредит таъминоти сифатида «SEMURG` SHERZOD» хусусий ишлаб чиқариш — тижорат фирмасига тегишли Термиз шаҳри, Навоий кўчасида жойлашган икки қаватли савдо ишлаб чиқариш мажмуаси томонлар келишувига асосан 312850503 сўмга баҳоланиб, 2002 йил 5 ноябрдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган.
«Чоршанба Сафаров» кичик корхонаси кредит ва фоизларидан 195549634 сўм қарзини шартномада белгиланган муддатда қайтармаган.
Шунинг учун Сурхондарё вилоят хўжалик судининг 2005 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан «Чоршанба Сафаров» кичик корхонасидан ДАТ «ASAKA» банки¬ очиқ акциядорлик жамияти Сурхондарё вилоят филиалига 195549634 сўм ундирилган.
Ушбу ҳал қилув қарорининг ижроси жараёнида гаров мулки сотилмасдан, 153220283 сўм кредит қарзи эса ундирилмасдан қолган. Шундан сўнг, «Чоршанба Сафаров» кичик корхонаси ҳамда «SEMURG` SHERZOD» хусусий ишлаб чиқариш — тижорат фирмаси раҳбарлари ДАТ «ASAKA» банки очиқ акциядорлик жамияти Сурхондарё вилоят филиалига 2006 йил 22 июндаги 1 ва 28-сон хатлар билан мурожаат этиб, 153220283 сўм кредит қарзи ҳисобига гаров мулкини, яъни Термиз шаҳри, Навоий кўчасида жойлашган икки қаватли савдо ишлаб чиқариш мажмуасини банкнинг балансига беришга розилик беришган.
Гаров мулки 2006 йил 14 октябрдаги ДАТ «ASAKA» банки очиқ акциядорлик жамияти Сурхондарё вилоят филиалининг балансига олинган ва шу тўҚрисида кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан кейин кўчмас мулк биржаси орқали 345000000 сўмга сотилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасида мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборат эканлиги белгиланган.
Биринчи инстанция суди ДАТ «ASAKA» банки очиқ акциядорлик жамияти ўз балансидаги кўчмас мулкни сотганлигини инобатга олмасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўҚри ҳал қилув қарори қабул қилган.
Апелляция инстанцияси суди эса бунга аҳамият бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўҚрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Даъвогардан биринчи инстанция суди учун 1920000 сўм давлат божи ундирилади. Ишни апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 1920000 сўм давлат божи, 12000 сўм почта харажатлари даъвогардан ДАТ «ASAKA» банки очиқ акциядорлик жамияти фойдасига ундирилади.

КАССАЦИЯ ИНСТАНСИЯСИ ҚАРОРЛАРИ


18-0806/12300 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 24 март
(кўчирма)


Даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади

Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Ўзбекистон» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати мол-мулкидан 22374 сўм 94 тийин солиқ қарзини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш, кассация протестида эса ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш сўралган.
Судлов ҳайъати протест ва шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг 22374 сўм 94 тийин солиқ қарзини жавобгарнинг мол-мулкидан ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 59-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш чоралари жумласига солиқ тўловчига давлат солиқ хизмати органи томонидан унинг мажбуриятини бажариш зарурлиги ҳамда солиқ қарзини мажбурий ундириш юзасидан кўриладиган чоралар тўғрисида юборилган талабномаси киради.
Ушбу Кодекс 60-моддасининг учинчи қисмига кўра, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилган тақдирда, у буюртма хат топширилганлиги тўғрисидаги квитанцияда кўрсатилган санада олинган деб ҳисобланади.
Мазкур Кодекснинг 61-моддасида қайд этилишича, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчи томонидан олинган кундан эътиборан беш кун ичида солиқ қарзи узилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари уни ушбу Кодекснинг 63-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг банк ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш чораларини қўллайди.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўн кун ичида юридик шахс солиқ қарзини узмаган тақдирда ва ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 64-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчига унинг дебиторлари ўтказиши лозим бўлган суммаларга қаратади.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида юридик шахс солиқ қарзини узмаган тақдирда ва агар ушбу модданинг биринчи ҳамда иккинчи қисмларида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 65-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «Ўзбекистон» уй-жой мулкдорлари ширкатининг 2008 йил 26 май ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи 22374 сўм 94 тийинни ташкил қилган бўлиб, ушбу қарзни тўлаш ҳақидаги талабнома қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан жавобгарга 2008 йил 12 августда почта орқали юборилган.
Бироқ, Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси қонунда белгиланган муддат ўтмасдан ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 62-моддасида қайд этилган солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўрмасдан, қонунда белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда шу куннинг ўзида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Натижада, даъвогар қонунда белгиланган низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаган. Айнан мана шу тартиб бузилиши оқибатида ширкатнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига путур етказилишига йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 5-бандига асосан даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.


10-0812/12301 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 15 апрель
(кўчирма)

Манипуляция нархи деганда, биржа савдолари иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар нархларини сунъий равишда ошириш тушунилади

Даъвогар – Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази жавобгарлар – «ISHONCH INVEST LLC» МЧЖ ҳамда «BARAKA-VOSITA» МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2008 йил 7 июлда «Polatqurilma» ОАЖ акциялари билан «Тошкент» Республика фонд биржасида савдони ўтказишда, қимматли қоғозлар нархини асоссиз равишда оширишда манипуляция ҳолати мавжудлигини эътироф этишни сўраган.
Суднинг 2008 йил 24 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «Тошкент» Республика фонд биржаси жалб қилинган.
Хўжалик судининг 2008 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 28 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, «ISHONCH INVEST LLC» МЧЖ ҳамда «BARAKA-VOSITA» МЧЖ томонидан 2008 йил 7 июлда «Polatqurilma» ОАЖ акциялари билан «Тошкент» Республика фонд биржасида савдони ўтказишда, қимматли қоғозлар нархини асоссиз равишда оширишда манипуляция ҳолати мавжуд деб эътироф этилган.
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 28 январдаги қарорини бекор қилиб, 2008 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2008 йил 7 июль куни «Polatqurilma» ОАЖ акциялари билан «Тошкент» Республика фонд биржасида амалга оширилаётган аукционда жамият акцияларининг нархлари кўтарилишида манипуляция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги биржа бош маклери ўринбосарининг хабарига асосан биржа фаолиятини назорат қилиш бўйича давлат инспектори томонидан савдо тўхтатиб қўйилган.
«Тошкент» Республика фонд биржасида қимматли қоҒозлар билан биржа савдоларини ўтказиш қоидаларининг 279-бандига кўра, манипуляция ҳолатлари аниқланганда биржа шубҳали битим рўйхатга олингандан сўнг уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоҒозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини бу ҳақда хабардор қилиши лозимлиги қайд этилган.
Ушбу ҳолат бўйича Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан Р05-30/09-сонли иш юритиш бошланган.
Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилиги бузилишига оид ишларни кўриб чиқиш комиссиясининг 2008 йил 11 августдаги йиғилишида Р05-30/09-сонли иш «ISHONCH INVEST LLC» МЧЖ ҳамда «Тошкент» Республика фонд биржаси вакиллари иштирокида кўриб чиқилган.
Юқорида қайд этилаётган комиссия томонидан қуйидагилар аниқланган:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 3 мартда 660-рақам билан рўйхатга олинган «Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш тўғрисида»ги Низомнинг 1.3-банди ҳамда «Тошкент» Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан биржа савдоларини ўтказиш қоидалари»нинг 17-банди талабларига зид равишда «ISHONCH INVEST LLC» МЧЖ брокери И.Камильджанова малака гувоҳномаси бўлмаса-да, 2008 йил 7 июлдаги «Тошкент» Республика фонд биржаси савдосида «Polatqurilma» ОАЖ акцияларини сотиб олиш бўйича буюртма бериб, ушбу акциялар билан амалга оширилган аукционда иштирок этган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 13 мартда 1108-рақам билан рўйхатга олинган Инвестиция воситачилари тўғрисидаги низомнинг 5 (а)-бандига асосан брокер қимматли қоғозларни харид қилиш шартномасини тузиш ҳақида мижознинг тўловга қобиллиги ҳақида ахборот берилишини талаб қилишга ҳақлилиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 18 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7 (а)-бандига асосан инвестиция воситачиси мижоз битишувни тўлаш қобилиятига эга эканлигига ишонч бўлмаган тақдирда қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича топшириқларни қабул қилишдан воз кечишга мажбурлиги ҳақидаги талаблар белгиланган. Бироқ, «ISHONCH INVEST LLC» МЧЖ брокери И.Камильджанова билан А.Урунов ўртасида «Polatqurilma» ОАЖ акцияларини сотиб олиш тўғрисида 2008 йил 4 июлда 267 ва 268-сонли топшириқ шартномалари тузилган бўлса-да, брокер томонидан мижознинг тўлов қобилияти текширилмаган.
«Polatqurilma» ОАЖнинг 2007 йил якуни бўйича ҳисоботлари таҳлил қилинганда 2008 йил 1 январь ҳолатига тузилган бухгалтерия баланси бўйича жамиятнинг ўзлик маблағлари манбаи (соф активлари) 1203903 минг сўмни ташкил этган, жумладан: устав фонди тақсимланмаган фойдаси – 454245 минг сўм, келгуси давр харажат ва тўловлар захираси – 106906 минг сўм.
Жамиятнинг 2008 йил 1 январь ҳолатига жами активлари 3637152 минг сўм, жумладан асосий воситалари қолдиқ қиймати 562695 минг сўмни ташкил этган.
«BARAKA-VOSITA» МЧЖнинг 2008 йил 6 июндаги 4-сонли буйруғида ўз инвестиция портфелини шакллантириш мақсадида «Polatqurilma» ОАЖнинг акцияларини сотиб олиш бўйича «Тошкент» Республика фонд биржаси ва «Элсис-савдо» ЁАЖга буюртма бериш белгиланган.
Брокерлик идорасининг комиссияга ёзган ахборотида «Polatqurilma» ОАЖнинг акцияларини сотиб олиш учун «Элсис клиринг» ХКПга 18,0 млн.сўм ўтказилганлиги, буйруқнинг ижросини таъминлаш борасида «Элсис савдо» тизими орқали «Polatqurilma» ОАЖнинг 22777 дона акцияларини 379,82 сўмдан, «Тошкент» Республика фонд биржаси орқали эса 3451 дона акцияларни 380 сўмдан харид қилганлиги, 2008 йил 7 июлда «Polatqurilma» ОАЖнинг акцияларига спекулятив характердаги савдо бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳа уйғонганлиги ва таъсисчилар розилиги асосида аукционда иштирок этганлиги баён этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 18 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6(а)-банди талабларига зид равишда «BARAKA-VOSITA» МЧЖ қимматли қоғозлар билан битишувлар тузилишига қадар қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишнинг дастлабки қатъий нархларини ошкора эълон қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 23 апрелда 1131-сон билан рўйхатга олинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бузганлик учун ишларни кўриб чиқиш ва санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-бандига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳақида кўриб чиқилган ишларнинг натижалари бўйича кўриб чиқиш давомида комиссия томонидан аниқланган ҳолатлар ва хулосалар баён қилинган қарор қабул қилинади.
Ўар иккала брокерлик идораси томонидан акциялар нархи кўтарилиши далиллар билан комиссияга асослаб берилмаганлиги, брокерлик идоралари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик бузилишига йўл қўйилганлиги 2008 йил 11 августдаги комиссия йиғилиши қарорида қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 21 сентябрда 820-сон билан рўйхатга олинган Қимматли қоғозлар бозорида манипуляция қилишларнинг олдини олиш қоидаларининг 2.3.3.-бандида учинчи шахсларни манипуляция қилувчилар учун фойдали нархда қимматли қоғозларни харид қилиш/сотишга тортиш мақсадида сохта ёки адаштирувчи фаол савдо таассуротини яратиш, қимматли қоғозлар нархларини сунъий тарзда ошириш/туширишга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланиши кўрсатилган.
«Тошкент» Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан биржа савдоларини ўтказиш қоидаларининг 272-бандига кўра, манипуляция нархи деганда, биржа савдолари иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар нархларини сунъий равишда ошириш тушунилади.
2008 йил 7 июлдаги аукцион «Polatqurilma» ОАЖнинг акциялари нархи кескин (соат 11:54:05 да номинал қийматига нисбатан 154,3 бараварга, савдога қўйилган нарх¬га нисбатан 81 бараварга) кўтарилишига қаратилган ҳаракатларда манипуляция ҳолати мавжудлиги апелляция инстанцияси суди томнидан тўғри аниқланиб, иш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилган.

22-0804/7691- СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 24 июнь
(кўчирма)

Хўжалик суди аризалар ва илтимосномаларни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқариши лозим

Даъвогар – якка тартибдаги тадбиркор Логачёв Игорь Александрович жавобгарлар – Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиалини мустасно бўлмаган лицензия шартномасини тузишга мажбурлаш ҳамда зарар ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан «Аланга» ва «Нукус-2» шоли навларига унинг муаллифлари П.Пулина,С.Рихсиева, Т.Исаков, Г.Беркиновага патент берилган.
Даъвогарнинг даъво аризасида Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали томонидан «Аланга» ва «Нукус-2» шоли навларидан патент эгасининг рухсатисиз фойдаланилаётганлиги кўрсатилиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1034-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ институтнинг Хоразм филиалини мустасно бўлмаган лицензия шартномасини тузишга мажбурлаш ҳамда зарар ундириш сўралган.
Даъвогарнинг даъво аризасида «Аланга» ва «Нукус-2» шоли навларига берилган патент ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома асосида ЯТТ Логачёв Игорь Александровичга ҳуқуқ ўтказилганлиги, шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан 2007 йил 21 февралда SNP 1/2007-сон рақам билан рўйхатга олинганлиги қайд этилган. Бироқ, даъвогарнинг ушбу важлари суд томонидан текширилмаган, қайд этилаётган шартнома талаб қилиб олинмаган ва унга суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 124-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинади.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида даъвогар вакили иштирок этганлиги кўрсатилган бўлса-да, ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги 2008 йил 26 сентябрдаги ажрим иш бўйича тарафларга юборилмаган. Иш ҳужжатларида 2008 йил 9 октябрга қолдирилган суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида даъвогар хабардор қилинганлигини исботловчи далиллар мавжуд эмас.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддаси учинчи қисмининг 2-бандида иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрилган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 129-моддасининг иккинчи қисмида хўжалик суди аризалар ва илтимосномаларни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқариши белгиланган.
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъвосида даъвони таъминлаш чорасини кўриш, зарар миқдорини аниқлаш юзасидан экспертиза тайинлаш каби илтимосномалари муҳокама қилинмаган, уларни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилмаган.
Биринчи инстанция суди томонидан даъвони рад этиш ҳақида етарлича асослантирилмаган ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги юқорида қайд этилганлар билан тасдиқланмоқда.
Бундай вазиятда кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда суд иш бўйича тарафларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилиб, иш ҳолатларини далиллар асосида текшириб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилиши ҳамда иш натижаларига қараб, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади.

10-0814/15293 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 30 июнь
(кўчирма)


Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт

«Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан 50 286 898,75 сўм асосий қарз, 25143449 сўм пеня, 7040166 сўм олинмай қолган даромад, 502870 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажатлари, жами 82978383,75 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан 50286898,75 сўм асосий қарз, 7543035 сўм пеня, 510070 сўм суд харажатлари ундирилган. Қолган даъво талаблари рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2007 йил 12 январда хизмат кўрсатиш тўғрисида 2-сон шартнома тузилган. Унга кўра «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тақдим этган маҳсулотларнинг сифатини, ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодини аниқлаш ва сертификат бериш, Тошкент шаҳар божхона бош¬қармаси эса шартлашилган нархларда кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, жавобгар ҳисобварақ-фактураси тақдим этилганидан кейин беш кун ичида кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Ишга тақдим этилган топшириш-қабул қилиш далолатномалари ҳамда ҳисобварақ-фактуралардан кўринишича, даъвогар жавобгарга 2007-2008 йилларда жами 50286898,75 сўмлик хизмат кўрсатган. Аммо жавобгар кўрсатилган хизмат ҳақини тўламаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 705-моддасининг биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шу сабабли суд жавобгардан даъвогарга кўрсатилган хизмат бўйича юзага келган 50286898,75 сўм асосий қарзни тўғри ундирган.
Даъвогар жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун 25143449 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаб, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини 7543035 сўмгача камайтирган.
Олинмай қолган даромад, яъни 7040166 сўм зарарни ундириш ҳақидаги талаб даъвогар томонидан исботланмаган. Зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради. Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ушбулар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4 ва 19-бандларида тушунтириш берилган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади.


11-0928/458 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 7 июль
(кўчирма)


Мижоз банкнинг ҳисобварақда турган пул маблағлари билан операция қилиш бўйича хизматларига банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилган шартлар асосида ҳақ тўлайди

«MUSHTARI» хусусий кичик корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, АТ «Пахтабанк» Гулбаҳор филиалидан 3167283,30 сўм асосий қарз, 3167283,30 сўм зарар, жами 6334566,60 сўм ундиришни сўраган.
2009 йил 26 февралдаги суд ажрими билан ишга дахлдор бўлмаган шахс — АТ «Пахтабанк» Гулбаҳор филиали ишга дахлдор бўлган шахс — АТ «Пахтабанк»ка алмаштирилган.
Ўал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар даъво талабининг миқдорини кўпайтириб, жавобгардан 3167283,30 сўм асосий қарз, 4854162,16 сўм неустойка, 14957402 сўм зарар, жами 22978847,46 сўм ундиришни сўраган. Кейинчалик даъво талаби миқдорини камайтириб, жавобгардан 3167283,30 сўм асосий қарз, 4854162,16 сўм неустойка, 7177012,74 сўм зарар, жами 15198458,20 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори билан АТ «Пахтабанк»дан 3167283,30 сўм асосий қарз, 7177012,74 сўм зарар, 7000 сўм почта харажатлари ундирилган. Қолган даъво талаблари рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон Қарорига асосан АТ «Пахтабанк» АТ «Агробанк» сифатида қайта ташкил этилганлиги сабабли 2009 йил 19 майдаги суд ажрими билан АТ «Пахтабанк» АТ «Агробан껬ка алмаштирилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.
Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «MUSHTARI» хусусий кичик корхонаси ва АТ «Пахтабанк» Гулбаҳор филиали ўртасида 2004 йил 9 апрелда 273-сон банк ҳисобварағи шартномаси тузилган. Унга кўра, банк хусусий кичик корхонага кенг кўламли ҳисоб-китоб — касса хизматини кўрсатиш, унинг топшириғига биноан амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган барча ҳисоб-китоб ва касса операцияларини ўтказиш мажбуриятини, хусусий кичик корхонаси эса, ўз навбатида, банк томонидан кўрсатилган хизматлар учун мазкур шартномада белгиланган миқдорда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
«MUSHTARI» хусусий кичик корхонаси томонидан 2005 йил апрелдан 2008 йил мартгача инкассация хизмати орқали АТ «Пахтабанк» Гулбаҳор филиалига топширилган нақд пуллар хусусий кичик корхонанинг АТ «Туронбанк» Зангиота филиалидаги ҳисоб рақамига ўтказилган. АТ «Пахтабанк» Гулбаҳор филиали ушбу даврдаги ҳисоб-тўлов операцияси ўтказилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи, 3167283,30 сўм миқдорида хизмат ҳақи ушлаб қолган.
Даъвогар жавобгардан 3167283,30 сўм асосий қарз ҳамда унга ҳисобланган неустойка ва зарарни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди асосий қарз ва зарарни ундириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 780-моддасининг биринчи қисмига асосан мижоз банкнинг ҳисобварақда турган пул маблағлари билан операция қилиш бўйича хизматларига банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилган шартлар асосида ҳақ тўлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома 4.1-бандининг учинчи хатбошисига биноан ҳисоб-тўлов операцияси ўтказиш учун банк хусусий кичик корхонадан тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида ҳақ олиши белгиланган.
Шунга кўра, АТ «Пахтабанк» Гулбаҳор филиали «MUSHTARI» хусусий кичик корхонасидан ҳисоб-тўлов операцияси ўтказилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи, 3 167 283,30 сўм миқдорида хизмат ҳақини ушлаб қолган.
Асосий қарзнинг рад этилиши унга ҳисобланган неустойка ва зарарнинг ҳам рад этилишига асос бўлади. Апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



14-0706/13630 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 24 июнь
(кўчирма)

Суд ишни мажлис жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахсларнинг бирортасининг йўқлигида кўрган бўлса, бу ҳол ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади

Даъвогар — «Mirzo Ulugbek» МЧЖ жавобгар — «Mehr Grand Star» МЧЖ ва қўшимча жавобгарлар — «Дўстлик» МЧЖ ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус «Умаров А.Ш.»га нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2007 йил 16 мартдаги 3370-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни, тарафларга шартнома бўйича олинган нарсаларни қайтариш йўли билан шартноманинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 19 мартдаги ҳал қилув қарори билан 2007 йил 16 мартдаги 3370-сонли шартнома ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, хусусий ажрим асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 228-моддасининг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 3 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 8 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Кассация инстанцияси судининг 2009 йил 14 январдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 8 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, биринчи инстанция судининг 2009 йил 5 мартдаги ажрими билан ишни кўриш 2009 йил 12 мартга қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 168-моддасининг 5-бандида хўжалик суди ишни апелляция инстанциясида кўргач, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ушбу Кодекс 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, жумладан суд ишни ишда иштирок этувчи, мажлис жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрган бўлса, ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Суд томонидан 2009 йил 12 мартда суд мажлиси ўтказилиб, 2009 йил 13 март куни ҳал қилув қарори қабул қилинган. Бироқ, 2009 йил 12 ва 13 мартда қўшимча жавобгар — хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Ш.Умаров ёки унинг вакили суд мажлисида иштирок этмаган ҳамда унинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарори асослантирилган ҳамда қонуний қабул қилинган деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз қолдиришни , ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган давлат божи харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.

17-0711/313 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 24 июнь
(кўчирма)


Ўал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади

Андижон вилоят прокуратураси «Самои нур» савдо ва ишлаб чиқариш фирмаси манфаатида Пахтаобод туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати бўлимига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2004 йил 6 августда тугатиш бошқарувчиси билан «Ўуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинганлигини эътироф этиш, Пахтаобод туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматига «Самои нур» фирмаси томонидан 2005 йил 25 январда биржа савдосида сотиб олинган мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2007 йил 29 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Бундан ташқари, «ХКМС-2» акциядорлик жамияти, «Ўуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси ҳамда Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиали ўртасида 2004 йил 6 августда тузилган 25-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган.
Суднинг 2007 йил 25 июндаги ажрими билан ижро варақасининг дубликати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 2008 йил 27 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ва 2007 йил 25 июндаги ажрим бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
«Ўуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиалининг олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2007 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруғини ғайриқонуний деб топиб, бекор қилишни, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиали ва «Самои нур» фирмаси ўртасида тузилган 2005 йил 25 январдаги 23-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда 3976727 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2008 йил 8 майдаги ажрими билан ТИФ Миллий банки низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қиладиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво рад этилган. Қарши даъво қисман қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиалининг 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруғининг 2004 йил 6 августдаги 25-сонли шартномага оид қисми, 2005 йил 25 январдаги кўчмас мулкни «Самои нур» фирмасига сотиш тўғрисидаги 23-сонли олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. «Самои нур» фирмасидан «Ўуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмасига 1621414 сўм зарар ундирилган. Қарши даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 11 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Кассация инстанцияси судининг 2008 йил 24 декабрдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 11 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 12 февралдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво рад этилган.
Қарши даъво қисман қаноатлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиалининг 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруғининг 2004 йил 6 августдаги 25-сонли шартномага доир қисми ҳақиқий эмас деб топилган.
2005 йил 25 январдаги 23-сонли кўчмас мулкни «Самои нур» фирмасига олди-сотди қилиш ҳақидаги шартнома ҳақиқий эмас деб топилган.
«Ўуснида» улгуржи чакана савдо ишлаб чиқариш фирмаси фойдасига «Самои нур» хусусий фирмасидан бузиб юборилган «бетономешалка» иншоотининг қиймати 1621414 сўм ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 23 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган.
Даъвонинг 2004 йил 6 август кунги олди-сотди шартномасининг бекор қилинганлигини эътироф этиш ҳақидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилган.
Жавобгар — Пахтаобод тумани ер тузиш ва кадастр хизматига 2005 йил 25 январда биржа савдосида сотиб олинган мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатилган.
Қарши даъво аризасининг Ўзбекистон Банклари ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиалининг 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғини бекор қилиш ва 2005 йил 25 январда 23-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаблари бўйича иш юритиш тугатилган.
Қарши даъвонинг 3976727 сўм зарар ундириш ҳақидаги талаби рад этилган.
«Ўуснида» улгуржи чакана савдо ишлаб чиқариш фирмасининг кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш ёки ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «ХКМС-2» акциядорлик жамияти, «Ўуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси ҳамда Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиали ўртасида 2004 йил 6 августда тузилган 25-сонли олди-сотди шартномасига асосан «Ўуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси «ХКМС-2» акциядорлик жамиятига қарашли материал сақлаш омборхонаси ва бетон аралаштириш иншоотини 7,8 млн. сўмга сотиб олган.
Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиали томонидан 2004 йил 21 декабрда «ХКМС-2» акциядорлик жамияти, «Ўуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси ҳамда Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиали ўртасида 2004 йил 6 августда тузилган 25-сонли ва 2004 йил 21 сентябрда тузилган 42-сонли олди-сотди шартномаларини бекор қилиш ҳақида 13-сонли буйруқ чиқарилган.
2005 йил 25 январдаги 23-сонли олди-сотди шартномасига кўра «ХКМС-2» акциядорлик жамияти ушбу объектларни «Самои нур» фирмасига 7,8 млн. сўмга сотган.
Пахтаобод туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати бўлими юқорида қайд этилган мулклар низоли бўлганлиги сабабли уларни «Самои нур» савдо ва ишлаб чиқариш фирмаси номига расмийлаштирмаган.
Шунинг учун вилоят прокуратураси «Самои нур» савдо ва ишлаб чиқариш фирмаси манфаатида судга даъво аризаси киритган.
Ўз навбатида, «Ўуснида» фирмаси Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа Маркази Андижон филиалининг 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруғи ғайриқонуний чиқарилган деб ҳисоблаб, уни бекор қилишни, 2005 йил 25 январдаги 23-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Шунингдек, қарши даъво аризасида 2004 йил 6 августда тузилган 25-сонли олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинган бетон аралаштириш иншооти «Самои нур» фирмаси томонидан бузиб олинганлиги кўрсатилиб, ушбу фирмадан 3976727 сўм зарарни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, хўжалик судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Биринчи инстанция суди дастлабки даъвонинг шартнома бекор қилинганлигини эътироф этиш ва қарши даъво аризасидаги Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиалининг 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруғини бекор қилиш ҳақидаги талаби хўжалик судида кўриш учун тегишли эканлиги асослантириб берилмаган.
Қарши даъво аризасида 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруқни ҳақиқий эмас деб топиш сўралмаган бўлса-да, суд даъво талабидан четга чиқиб, ушбу буйруқни қисман ҳақиқий эмас деб топган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган ушбу хатоликларга тўғри баҳо берган бўлса-да, дастлабки даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Жумладан, апелляция инстанцияси суди томонидан 2004 йил 6 августда тузилган 25-сонли олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинган материал сақлаш омборхонаси ва бетон аралаштириш иншооти кадастр органи томонидан «Ўуснида» фирмаси номига 2005 йил 15 июль куни рўйхатдан ўтказилганлигига эътибор бермасдан, Пахтаобод тумани ер тузиш ва кадастр хизматига 2005 йил 25 январда биржа савдосида сотиб олинган худди шу мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатилган. Яъни, ушбу мулклар «Ўуснида» фирмаси номига расмийлаштирилган бўлишига қарамасдан, уларни «Самои нур» фирмаси номига расмийлаштириш мумкинлиги апелляция инстанцияси суди томонидан асослантириб берилмаган.
Жавобгарнинг қарши даъво аризасида низоли мулкларнинг бир қисми, яъни бетон аралаштириш иншооти «Самои нур» фирмаси томонидан бузиб олиб кетилганлиги кўрсатилган. Апелляция инстанцияси суди қарши даъво аризасидаги ушбу важни, яъни бетон аралаштириш иншооти ҳақиқатда мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқламасдан, ушбу мулклар «Самои нур» фирмаси номига расмийлаштирилиши лозимлиги ҳақида хулосага келган. Яъни, агар бетон аралаштириш иншооти ҳақиқатда мавжуд бўлмаса, уни кадастр органи томонидан рўйхатдан ўтказиш мумкинлиги қарорда асослантириб берилмаган.
Шунинг учун судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди дастлабки ва қарши даъво талабларини тўлиқ аниқлаштириб, уларнинг хўжалик судига тааллуқлилигини ўрганиб, низоли мулклар ҳақиқатда мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириб, тарафларнинг важларига баҳо бериб, ишдаги мавжуд ва тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.


20-0807/2760 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 15 июль
(кўчирма)


Якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун шартнома асосида савдо ўринлари бериш бозор маъмуриятининг ҳуқуқи ҳисобланади

Якка тартибдаги тадбиркор Н.Хайруллаева хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар — якка тартибдаги тадбиркор Ж.Шамсиев, ўиждувон туманидаги «Хўжаи Жаҳон» буюм бозорига нисбатан ноқонуний эгалланган 474-сонли савдо ўрнидан якка тартибдаги тадбиркор Ж.Шамсиевни мажбурий кўчиришни, асоссиз даъво аризалар берилганлиги учун ноўрин сарфланган пулларни ва маънавий зарарни, жами — 2000000 сўм ундиришни, шунингдек даъвогарга тегишли бўлган 474-савдо ўрни учун бошқа тадбиркорларнинг даъвогарлик қилишлари ноўринлиги тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, низоли 474-савдо ўрни даъвогарга олиб берилган, даъво талабининг 1000000 сўм моддий зарарни ундириш қисми рад қилиниб, 1000000 сўм маънавий зарарни ундириш қисми юзасидан иш юритиш тугатилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 11 сентябрдаги қарори билан 2008 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстан¬ция судига юборилган.
Кассация инстанцияси судининг 2008 йил 5 ноябрдаги қарори билан апеллция инстанцияси судининг 2008 йил 11 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг 2008 йил 11 ноябрдаги ажрими билан якка тартибдаги тадбиркор Шамсиев Жасур ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, низоли 474-савдо ўрни даъвогарга олиб берилган, даъво талабининг қолган қисмлари юзасидан иш юритиш тугатилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 22 апрелдаги қарори билан 2009 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятларида суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони рад қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, якка тартибдаги тадбиркор Н.Хайруллаева «Хўжаи Жаҳон» буюм бозори маъмуриятига 2006 йил 2 мартда ариза билан мурожаат қилиб, янги қурилаётган бозор ҳудудидан савдо ўрни ажратиб беришни сўраган. Ижарага берувчи «Хўжаи Жаҳон» буюм бозори ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Н.Хайруллаева ўртасида 2006 йил 20 октябрда 1545а-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра ижарага берувчи ижарага олувчига 5,0 кв. метрдан иборат савдо растаси ажратиб бериши, ижарага олувчи эса, ҳар бир кв.метр жойда савдо қилганлиги учун ижарага берувчига 600 сўмдан ижара ҳақи тўлаб бориши лозим бўлган. Тадбиркор Н.Хайруллаева 2006 йил 23 октябрда 712-сонли квитанция билан савдо растаси ясатиш учун тадбиркор Б.Толибовга 498260 сўм тўлаб берган ва унга савдо ўрни қурилганлиги тўғрисида 474-сонли гувоҳнома берилган. Бундан ташқари, туман ҳокимлиги томонидан савдо ўринларини тартибга солиш мақсадида 2006 йил 20 октябрда 474-сонли савдо ўрнига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер ҳам берилган.
Якка тартибдаги тадбиркор Шамсиев Жамил «Хўжаи Жаҳон» буюм бозори маъмуриятига 2006 йил 22 мартда ариза билан мурожаат қилиб, янги қурилаётган бозор ҳудудидан савдо ўрни ажратиб беришни сўраган. Ижарага берувчи «Хўжаи Жаҳон» буюм бозори ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Шамсиев Жамил ўртасида 2006 йил 19 апрелда 751-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра ижарага берувчи ижарага олувчига 7,5 кв.метрдан иборат савдо растаси ажратиб бериши, ижарага олувчи эса, ҳар бир кв.метр жойда савдо қилганлиги учун ижарага берувчига 600 сўмдан ижара ҳақи тўлаб бориши лозим бўлган. Тадбиркор Шамсиев Жамил 2006 йил 10 апрелда 457-сонли квитанция билан савдо растаси ясатиш учун тадбиркор Б.Толибовга 498260 сўм тўлаб берган.
Лекин якка тартибдаги тадбиркор Шамсиев Жамил 474-сонли савдо ўрни белгиланган тартибда унга расмийлаштирилиб берилмаган бўлса-да, ушбу савдо ўрнида бозор маъмурияти рухсатисиз cавдо фаолияти билан шуғулланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари»нинг 26-бандига асосан якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун шартнома асосида савдо ўринлари бериш бозор маъмуриятининг ҳуқуқи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сонли қарорига асосан тадбиркор бозорда хоҳлаган жойда эмас, фақат бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойда савдо қилиш ҳуқуқига эга.
«Хўжаи Жаҳон» буюм бозори ҳудудидаги 474-сонли савдо ўрни даъвогар — якка тартибдаги тадбиркор Хайруллаева Насибага ажратиб берилганлиги бозор маъмурияти томонидан тадбиркорларни савдо ўринлари билан таъминлашни ҳисобга олиш китоби ва рўйхати, қурувчи — хусусий тадбиркор Толибов Бахтиёр томонидан очиқ бозор расталари гувоҳномаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан 474-сонли савдо ўрнига мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ордер билан ўз тасдиғини топган.
Бундан ташқари, Бухоро вилоят хўжалик судининг 2008 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар — якка тартибдаги тадбиркор Абдулхайров Олимжоннинг жавобгарлар — «Хўжаи Жаҳон» буюм бозори, якка тартибдаги тадбиркорлар Жамил Шамсиев ва Насиба Хайруллаеваларга нисбатан 474-сонли савдо ўрнини олиб бериш тўғрисидаги даъвоси рад қилинган. Мазкур ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида «Хўжаи Жаҳон» буюм бозори ҳудудидаги 474-сонли савдо ўрни якка тартибдаги тадбиркор Н.Хайруллаевага қонуний асосларда ажратилганлиги аниқланган.
Ўозирги кунда ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучда.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 60-моддаси иккинчи қисмида хўжалик судининг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар, худди шу шахслар иштирокчиси бўлган бошқа ишни суд кўраётганда янгидан исбот қилинмаслиги кўрсатилган.
Кўрсатиб ўтилганларга асосан биринчи инстанция суди асосли равишда даъво талабини 474-сонли савдо ўрнидан якка тартибдаги тадбиркорлар Жамил Шамсиев ва Жасур Шамсиевларни мажбурий чиқаришни қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра хўжалик судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 24-моддасида хўжалик суди томонидан ҳал этиладиган низолар кўрсатиб ўтилган бўлиб, даъвогарга тегишли бўлган 474-савдо ўрни учун бошқа тадбиркорларнинг даъвогарлик қилишлари ноўринлиги тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиш тўғрисидаги низолар назарда тутилмаган.
Даъвогар жавобгарлардан 1 000000 сўм моддий ва 1 000000 сўм маънавий зарарни ундириш қисмидан воз кечган. Биринчи инстанцияси суди даъвогарнинг даъво талабининг ушбу қисмидан воз кечишини қабул қилган.
Мазкур Кодекснинг 86-моддаси 1-бандига кўра низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, 6-бандига кўра даъвогар даъвосидан воз кечган ва хўжалик суди уни қабул қилган бўлса, хўжалик суди иш юритишни тугатади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарлар зиммасига юклашни лозим топади.


11-0823/3272 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 27 июль
(кўчирма)

Танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномада назарда тутилган шарт¬ларнинг ўзгариши, буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишув мавжудлигидан қатъи назар, фақат улар белгиланган тартибда танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва тасдиқлангандан кейин қабул қилинган деб ҳисобланади

«Бинокор-20» МЧЖ хўжалик судига мурожаат қилиб, Бекобод туман давлат солиқ инспекциясидан 35684776 сўм асосий қарз ва 17842388 сўм пеня, жами — 53527164 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанцияси судининг 2008 йил 9 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Кассация инстанцияси судининг 2009 йил 23 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборилган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 16 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бекобод туман ДСИнинг маъмурий биносини капитал таъмирлаш бўйича тендер танлови ўтказилган. Тендер танлови эълони бўйича Бекобод туман ДСИнинг маъмурий биносини капитал таъмирлаш ишлари қиймати 143,0 млн. сўм қилиб белгиланган бўлса-да, даъвогар мазкур таъмирлаш ишларини 120,0 млн. сўмга бажариш таклифи билан Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасига мурожаат қилган ва тендер танловида «Бинокор-20» МЧЖ капитал таъмирлаш ишларини 120,0 млн. сўмга бажариб бериш таклифи билан ғолиб деб топилган.
Ўтказилган тендер танлови баённомасига асосан Бекобод туман ДСИ ва «Бинокор-20» МЧЖ ўртасида 2004 йил 26 июлда объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир 6-сонли пудрат шартномаси имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 666-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бандида тендер комиссиясининг 2004 йил 12 июлдаги 3-сонли баённомаси билан тасдиқланган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархда 120.0 млн. сўм миқдорида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса, иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига кўра, даъвогар ДСИнинг маъмурий биносини таъмирлаш билан боғлиқ 120,0 млн. сўмлик таъмирлаш ишларини тўлиқ бажариб, жавобгарга топширган. Бажарилган ишларни топшириш жараёнида томонлар ўртасида низо ёки келишмовчилик юзага келмаган.
Давлат қабул ҳайъатининг капитал таъмирланиши тугалланган объектни ишлатишга қабул қилиш юзасидан тузган далолатномасида эса 143794416 сўмга лойиҳалаштирилган объектда амалда 123946244 сўмлик пудрат ишлари бажарилганлиги кўрсатилган.
Жавобгар тегишли тўлов топшириқномалари асосида даъвогарнинг ҳисоб рақамига бажарилган капитал таъмирлаш ишлари учун шартномада келишилган 120,0 млн. сўм маблағни ўтказиб берган. Бироқ, даъвогар бозорда нархлар ўзгариб кетганлиги сабабли бажарилган ишлар ҳажми сметадан ошиб кетганлигини ҳамда буюртмачи билан келишган ҳолда сметадан ташқари ишларни бажарганлигини важ қилиб, жавобгардан қўшимча равишда 35684776 сўм асосий қарз, 17842388 сўм пеня ундиришни сўраган.
«Бинокор-20» МЧЖ буюртмачи билан далолатнома имзолаб, сметадан ташқари ишларни бажарган бўлса-да, унинг даъвосини асосли деб бўлмайди. Чунки, у мазкур 143794416 сўмга лойиҳалаштирилган объектдаги барча таъмирлаш ишларини 120,0 млн. сўмга бажариб бериш таклифи билан тендер танловида ғолиб деб топилган ва шу шарт билан шартнома тузган.
Тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасининг 4-бандида ишлар қиймати узил-кесил ҳисобланган ва уни кейинчалик қайта кўриб чиқиш мумкин эмаслиги, шартноманинг 6-бандида эса ишлар қийматининг кейинчалик қайта кўриб чиқилишига тегишли асослар мавжуд бўлганида, санаб ўтилган ўзгаришлар буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги шартномага қўшимча битим билан расмийлаштирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Бироқ, иш ҳужжатларида томонлар ўртасида шартномага қўшимча битим тузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
Бундан ташқари, пудрат шартномаси бўйича амалга оширилган ишлар қийматининг ўзгариши ҳақида тендер комиссиясига мурожаат қилинмаган, сметадан ортиқча харажатларнинг тўлови юзасидан тендер комиссиясининг розилиги олинмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 302-сонли қарорининг 2-банди тўртинчи қисмида танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномада назарда тутилган шартларнинг ўзгариши буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишув мавжудлигидан қатъи назар, фақат улар белгиланган тартибда танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва тасдиқлангандан кейин қабул қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
Суд қарорларини қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.

10-0906/8760 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 3 ноябрь
(кўчирма)

Даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади

Учтепа туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «KUMUSH» қўшма корхонасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 5,983 минг сўм, 119-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида – 841200 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
2009 йил 3 июндаги суд ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори билан «KUMUSH» қўшма корхонасига 847183 сўм молиявий жарима қўлланилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 20 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда даъво кўрмасдан қолдирилган.
Кассация шикоятида жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 103-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин беш иш кунидан кечиктирмасдан солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортиш ёки бундан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилади. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига биноан солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки иш кунидан ошмайдиган муддатда қарорнинг нусхаси тилхат олиш орқали ёки солиқ тўловчи томонидан олинган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали солиқ тўловчига топширилади. Агар солиқ тўловчига қарор нусхасини топширишнинг имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан эътиборан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади.
Ушбу Кодекс 104-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига биноан, солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи қарорининг нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиши шарт. Белгиланган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармони мазмун жиҳатидан молиявий санкцияларни қўллаш масаласини судгача ҳал қилиш тартибини белгилайди. Шу муносабат билан назорат қилувчи орган судга мурожаат қилгунга қадар молиявий санкция қўлланилаётган шахсга уни ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги талабни ҳамда қўлланиладиган жарима суммаси кўрсатилган ҳисобни топширади ёки топширилиши маълум қилинадиган буюртма хат билан юборади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида» 2006 йил 22 декабрдаги 12/149-сон қарорининг 16-бандида тушунтириш берилган.
Учтепа туман давлат солиқ инспекцияси судга мурожаат қилгунга қадар, молиявий санкция қўлланилаётган жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги қарорни жавобгарга 2009 йил 21 майда топширган. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 104-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддат ўтмасдан 2009 йил 27 майда, яъни 6 кун ичида хўжалик судига даъво аризаси тақдим қилган. Демак, даъвогар қонунда белгиланган низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 5-бандига асосан, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади.
Мазкур ҳолат биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган, апелляция инстанцияси суди томонидан даъво асосли равишда кўрмасдан қолдирилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.


10-0912/10318 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 10 ноябрь
(кўчирма)

Банкрот деб топилган корхона кредиторлари олдидаги қарздорлик банк кредити қопланганидан кейин қаноатлантирилади

Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Кибо болалар пойафзали» қўшма корхонасининг 151377700 сўм солиқ қарзини ТИФ Миллий банкидан ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
2009 йил 19 августдаги суд ажрими билан ёзувдаги хато тузатилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 10 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.
2009 йил 17 сентябрдаги суд ажрими билан ёзувдаги хато тузатилган.
Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш, кассация шикояти юзасидан билдирилган ёзма фикрда эса, суд қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, 11-0706/3981-сонли иш бўйича 2007 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори билан «Кибо болалар пойафзали» қўшма корхонаси банкрот деб топилган ва уни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Қўшма корхона банкрот деб топилган вақтда унинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан 151377700 сўм солиқ қарзи, ТИФ Миллий банкидан эса 2615067000 сўм кредит қарзи мавжуд бўлган.
Корхонани тугатиш босқичида қайд этилган иш юзасидан 2008 йил 10 декабрда чиқарилган суд ажримига биноан «Кибо болалар пойафзали» қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Р-4010-сон Фармойиши билан тасдиқланган «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига реализация қилиш» Тартибига асосан банк балансига ўтказилган. Қўшма корхона банк томонидан сотилганидан кейин Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси банкрот деб топилган «Кибо болалар пойафзали» қўшма корхонасининг 151377700 сўм солиқ қарзини ТИФ Миллий банкидан ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвони нотўғри қаноатлантирган.
Юқорида қайд этилган Тартибнинг 57-бандига биноан, банкрот деб топилган корхона кредиторлари олдидаги қарздорлик банк кредити қопланганидан кейин қаноатлантирилиши белгиланган. «Кибо болалар пойафзали» қўшма корхонаси 510,0 млн. сўмга сотилиб, банкнинг кредит қарзи қопланмаган.
Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасини нотўғри талқин қилган.
Ваҳоланки, ушбу қоида бир хил ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбатини белгилайди. «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддаси тугатиш жараёнида кредиторлар талабини қаноатлантириш учун қўлланилади, юқорида қайд этилган Тартибнинг 57-банди эса, тижорат банкларига реализация қилинган иқтисодий ночор корхоналарни сотишдан тушган пул маблағларини кредиторларга тақсимлаш тартибини белгилайди, яъни ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳар хил ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади.
Шу сабабли иқтисодий ночор корхоналарни сотишдан тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Р-4010-сон Фармойиши билан тасдиқланган Тартиб асосида тақсимланиши зарур.
Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни ҳуқуқий баҳолаган ҳолда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, асосли равишда даъвони рад этган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

10-0913/12182 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 24 ноябрь
(кўчирма)

Хўжалик судига мурожаат этилгандан кейин жавобгар томонидан даъвогарнинг талаби ихтиёрий қаноатлантирилганда, давлат божи жавобгарга юкланади

Собир Раҳимов туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Б.С.га Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 156800 сўм, 119-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстация судининг ажрими билан иш юритиш тугатилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация протестида суд ажримини ўзгартириб, қонунга мувофиқлаштириш сўралган.
Судлов ҳайъати протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Собир Раҳимов туман ҳудудий комиссиясининг 2009 йил 15 майдаги Г06/10-47-сонли текширишлар рўйхатига ҳамда Собир Раҳимов туман давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 19 майдаги 133-хс-сонли буйруғига асосан якка тартибдаги тадбиркор Б.С.га қарашли савдо шахобчасида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказилган. Текшириш натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
Текшириш давомида якка тартибдаги тадбиркор харидор Ш.С.га 4900 сўмга харид учун унга назорат-касса машинаси чеки бермаганлиги, 89000 сўм савдо пули назорат-касса машинасига кирим қилинмаганлиги, шунингдек савдо шахобчасида кирим ҳужжатлари бўлмаган 32 дона, умумий қиймати 156800 сўмлик товарлар мавжудлиги аниқланган.
Собир Раҳимов туман давлат солиқ инспекциясининг молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақидаги 2009 йил 8 июндаги қарори жавобгар томонидан бажарилмагач, даъвогар жавобгарга молиявий жарима қўллашни хўжалик судидан сўраган.
Суднинг 2009 йил 30 июлдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва суд муҳокамасида кўриш учун 2009 йил 17 августга тайинланган. Аммо, иш судда кўрилган кунга қадар қўлланилган молиявий жарима жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қопланган. Ушбу ҳолат Собир Раҳимов туман давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 3 августдаги 08-9448-сонли хати ва жавобгарнинг 2009 йил 29 июлдаги тўлов топшириқномалари билан исботланган.
Биринчи инстанция суди иш юритишни тугатиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Ушбу ҳолатда даъво рад қилиниши лозим эди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 337-моддасининг ўн бешинчи қисмига мувофиқ, давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар ўз талабларини даъво берилганидан кейин улар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги туфайли қўллаб-қувватламаган ҳолларда давлат божининг суммаси жавобгардан бюджетга ундирилиши лозим.
Хўжалик судига мурожаат этилгандан кейин жавобгар томонидан даъвогарнинг талаби ихтиёрий қаноатлантирилганда, давлат божи жавобгарга юкланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги 180-сон қарорининг 21.4-бандида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, низо хўжалик судида кўриб чиқилиши, жавобгар молиявий жарима суммасини ихтиёрий равишда қоплаганлиги инобатга олиниб, даъво рад қилиниши ва иш бўйича 280400 сўм давлат божи жавобгардан ундирилиши лозим бўлади.

23-0902/6536 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 1 декабрь
(кўчирма)

Низо хўжалик судининг судловига тааллуқли бўлмагани учун иш юритиш тугатилган

«Мадад» суғурта агентлиги Қорақалпоғистон филиали ДТ «Халқ банки» ва унинг Тахиатош филиалига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, ДТ «Халқ банки» Тахиатош филиалидан 3320000 сўм ундиришни сўраган.
2009 йил 9 июлдаги суд ажрими билан “Гуламдан” хусусий фирмаси учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ДТ «Халқ банки»дан «Мадад» суғурта агентлиги Қорақалпоғистон филиалига 2200000 сўм ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилган.
Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «Мадад» суғурта агентлиги Қорақалпоғистон филиалининг 2004 йил 28 апрелдаги 31-сонли тўлов топшириқномасига асосан 2000000 сўм пул маблағи фуқаро Т.Кимнинг омонат ҳисобига келиб тушган. Фуқаро Т.Ким ушбу маблағни «Гуламдан» хусусий фирмасининг кредит қарзи ҳисобига ўтказиш тўғрисида ДТ «Халқ банки» Тахиатош филиалига ариза билан мурожаат қилган. Шу сабабли банк ушбу маблағни «Гуламдан» хусусий фирмасининг кредит қарзи ҳисобига ўтказган.
«Мадад» суғурта агентлиги Қорақалпоғистон филиали ДТ «Халқ банки» Тахиатош филиалидан 2000000 сўм асосий қарз, 200000 сўм жарима, 1120000 сўм фоиз, жами 3320000 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар хўжалик судлари судловига тааллуқли эканлиги белгиланган.
Ишнинг хўжалик судига тааллуқлилиги Хўжалик процессуал кодексининг 23 ва 24-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарорининг 19-бандида тушунтириш берилган.
«Мадад» суғурта агентлиги Қорақалпоғистон филиалининг 2004 йил 28 апрелдаги 31-сонли тўлов топшириқномаси ҳамда унга илова қилинган рўйхатга кўра, 2000000 сўм пул маблағи фуқаро Т.Кимнинг омонат ҳисобига келиб тушган. Демак, мазкур низони ҳал этишда жисмоний шахс, яъни Т.Кимни жалб этиш лозим бўлади. Бу эса, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли эмас, деган хулосани беради.
Аммо, ушбу низо хўжалик судининг судловига тааллуқли бўлмаса-да, биринчи инстанция суди низони мазмунан кўриб хатоликка йўл қўйган. Шу сабабли апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.


10-0909/13281 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 15 декабрь
(кўчирма)

Текшириш далолатномаси бирор-бир ҳуқуқий оқибат келтирувчи ҳужжат эмаслиги боис, уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низо хўжалик суди судловига тааллуқли эмас

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси «Эргашев Калмон» фермер хўжалиги манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг 2009 йил 21 майдаги далолатномаси ва 2009 йил 22 майдаги 6-59-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ходими томонидан «Эргашев Калмон» фермер хўжалигига қарашли «Абу Даби» ошхонасида қисқа муддатли текшириш ўтказилиб, натижалари бўйича 2009 йил 21 майда далолатнома тузилган. Текширишда аниқланган ҳуқуқбузарлик учун фермер хўжалиги иш бошқарувчиси О.Э. Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг 2009 йил 22 майдаги 6-59-сонли қарори билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ушбу далолатнома ва қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция суди низони ҳал этишда процессуал ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 24-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар хўжалик судлари судловига тааллуқли эканлиги белгиланган. Аммо текшириш далолатномаси бирор-бир ҳуқуқий оқибат келтирувчи ҳужжат эмас ва уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низо хўжалик судига тааллуқли ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар хўжалик судлари судловига тааллуқли эканлиги белгиланган. Лекин Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси жисмоний шахс О.Э.ни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Демак, мазкур низони ҳал этишда жисмоний шахс, яъни О.Э.ни жалб этиш лозим бўлади. Бу эса, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли эмас деган хулосани беради.
Ишнинг хўжалик судига тааллуқлилиги Хўжалик процессуал кодексининг 23 ва 24-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарорининг 19-бандида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 1-бандига кўра низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилади.
Қайд этилганларга кўра, ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилиши лозим.


13-0901/9685 - СОНЛИ ҚАРОР
2009 йил 22 декабрь
(кўчирма)

Банк мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилашга ва назорат қилишга ҳамда унинг пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас

«ISTIQLOL UMIDLARI» хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, ОАТБ «AGROBANK» Мирзачўл туман бўлимидан 2551561 сўм, банк устав капиталининг 0,1 фози миқдорида жарима ва нотўғри тўланган сумманинг 10 фоизи миқдорида – 255156 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2009 йил 31 июлдаги ажрими билан ОАТБ «AGROBANK» ва унинг Жиззах вилоят бошқармаси ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. ОАТБ «AGROBANK» ва унинг Жиззах вилоят бошқар¬маси, Мирзачўл туман бўлимидан солидар тартибда 2551561 сўм ва 5500 сўм почта харажатлари ундирилган, даъвонинг қолган қисми рад этилган. Шунингдек, ОАТБ «AGROBANK» Жиззах вилоят бошқармасига хусусий ажрим юборилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 16 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «ISTIQLOL UMIDLARI» хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонаси ва ОАТБ «AGROBANK» Мирзачўл туман бўлими ўртасида 2006 йил 4 январда 01-сонли банк ҳисобварағи шартномаси имзоланган. Шартномага кўра банк корхонадан 2006 йилдаги ҳисоб-тўлов операциялари учун тўлов суммасининг 0,05 фоизи миқдорида ва 2007 йилдаги ҳисоб-тўлов операциялари учун тўлов суммасининг 0,02 фоизи миқдорида хизмат ҳақи олиши белгиланган. Банк 2006-2007 йилларда ўтказилган операциялар учун 1168542 сўм хизмат ҳақи олиши лозим бўлса-да, 3721103 сўм ушлаб қолган. Натижада банк корхонадан 2551561 сўмни асоссиз ундирган.
Шу сабабли даъвогар ўзининг шартнома олдидаги қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблаб, хўжалик судига даъво аризаси берган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 773-моддасининг иккинчи қисмига асосан, банк мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилашга ва назорат қилишга ҳамда унинг пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бош¬қа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас.
Ушбу Кодекс 777-моддасида агар банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк қонунда, қонунга мувофиқ белгилаб қўйилган банк қоидаларида ва банк амалиётида қўлланадиган иш муомаласи одатларида ушбу турдаги ҳисобварақлар учун белгилаб қўйилган операцияларни амалга ошириш йўли билан ҳисобвараққа келиб тушаётган пул маблағларини қабул қилиши ва киритиб қўйиши ҳамда мижознинг пул маблағларини қўлга бериш ҳақидаги топшириқларини бажариши шартлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда банк томонидан шартнома шартлари асоссиз равишда бузилган. ОАТБ «AGROBANK» Жиззах вилоят бошқармасининг 2008 йил 3 октябрдаги маълумотномасида банк бўлими томонидан «ISTIQLOL UMIDLARI» хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонасининг 2006-2007 йиллар давомида амалга оширган операцияларидан ортиқча банк хизмати ундирилганлиги қайд этилган.
Шунингдек, даъвогар банк устав капиталининг 0,1 фози миқдорида жарима ва нотўғри тўланган сумманинг 10 фоизи миқдорида – 255156 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасининг 5.1-бандида мижозга ҳисобварағ очиш асоссиз равишда кечиктирилганда ёки рад этилганда, шу жумладан қонунчилик меъёрларида белгиланмаган ҳужжатлар талаб қилинганда банк мижозга қонунчиликда белгиланган банк устав сармоясининг минимал миқдорининг 0,05 фоиз миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Аммо, даъвогар томонидан шартноманинг мазкур банди талаби бузилганлиги ҳужжатлар асосида исботлаб берилмаган.
Қолаверса, даъво талабининг асоссиз ундирилган 2551561 сўмнинг 10 фоизи миқдорда пеня ундириш талаби ҳам асослантирилмаган ва уни тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъвони қисман қаноатлантирган. Ўал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келади. Апелля¬ция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.


23-0903/11569 - СОНЛИ ҚАРОР
2010 йил 19 январь
(кўчирма)

Солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт

«Қорақалпоқ электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти хўжалик судига мурожаат қилиб, Нукус шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 7 октябрдаги қарорининг 2008 йил якуни бўйича 651528,9 минг сўм фойда солиғи, 469101,0 минг сўм инфратузилмани ривожлантириш солиғини қўшимча ҳисоблаш қисмини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Хусусий ажрим чиқарилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасига юборилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ва хусусий ажримни бекор қилиб, даъвони рад этишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг «Ўужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида» 2009 йил 27 августдаги қарори, 2009 йил 3 сентябрдаги 191-сон буйруғига асосан «Қорақалпоқ электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамиятининг солиқ қонунларига риоя қилиши юзасидан текшириш ўтказилган.
Текширишда «Қорақалпоқ электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти 2008 йилда маиший истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган даврга янги тариф бўйича қайта ҳисобланиб, тариф ўзгаргандаги фарқ учун солиқлар тўланмаганлиги аниқланган.
Текширишда аниқланган ҳолатлар бўйича Нукус шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 7 октябрдаги қарори қабул қилиниб, акциядорлик жамиятига 2008 йил якуни бўйича 651528,9 минг сўм фойда солиғи, 469101,0 минг сўм инфратузилмани ривожлантириш солиғи қўшимча ҳисобланган.
Бундан норози бўлган жавобгар давлат солиқ хизмати органи қарорининг ушбу қисмини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвони нотўғри қаноатлантирган.
Солиқ мажбурияти юзага келган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»нинг 132-бандида агар амалдаги тарифлар ўзгарган даврда эски тариф бўйича тўлов белгиланган муддатдан кейин амалга оширилган бўлса, у ҳолда тўлов суммаси кВт.с.да янги тариф бўйича қайта ҳисобланиши ва даъво муддати доирасида, ортиб борувчи якун билан ҳисобга олиниши белгиланган.
«Қорақалпоқ электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти 2008 йилда маиший истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси тарифи ўзгарган давр учун аҳолидан қарзни янги тариф бўйича қайта ҳисоблаган, аммо тариф ўзгаргандаги фарқ учун 651528,9 минг сўм фойда солиғи, 469101,0 минг сўм инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўламаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 32-моддасининг биринчи қисмига асосан, солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт.
Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни ҳуқуқий баҳоламасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этишни лозим топади.
Суд қарорларининг бекор қилиниши муносабати билан хусусий ажрим ҳам бекор қилинади.


21-0904/5112 - СОНЛИ ҚАРОР
2010 йил 1 февраль
(кўчирма)

Шартнома суд томонидан фақат қонунда ва шартномада назарда тутилган ҳолларда ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси «Қизилқум Алмаз Гранд» МЧЖга нисбатан хўжалик судига даьво аризаси билан мурожаат этиб, тарафлар ўртасида 2008 йил 20 июнда тузилган 10/02-сонли шартномани бекор қилишни ҳамда жавобгардан 3083200 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суднинг 2009 йил 14 августдаги ажрими билан Навоий шаҳар ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабининг 2008 йил 20 июндаги 10/02-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қисми қаноатлантирилиб, даъвогардан 3083200 сўм жарима ундириш тўғрисидаги қисми рад этилган.
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 майдаги 209-сонли қарорига асосан, Навоий шаҳар Ломоносова кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган 5 қаватли турар жой биноси (объект) инвестиция мажбуриятлари эвазига нолли харид қийматида сотилиши белгиланган.
Мазкур объектнинг танлов савдоси 2008 йил 2 июнда ўтказилиб, савдо натижаси бўйича икки йил давомида объектга 620000000 сўм инвестиция киритиш таклифи билан «Қизилқум Алмаз Гранд» МЧЖ танлов ғолиби деб топилган.
Тарафлар ўртасида ҳамда Навоий шаҳар ҳокимлиги иштирокида олди-сотди шарт¬номаси тузилган. Шартнома 2008 йил 20 июнда 01/02-сон билан Давлат мулкини бошқариш Навоий вилоят ҳудудий бошқармасида рўйхатдан ўтказилган.
Шартноманинг 4 бандига асосан, харидор 620,0 миллион сўм инвестиция мажбуриятларини 2008 йил 1 июлдан 2010 йил 1 июлга қадар бажариши, қурилиш лойиҳасини шаҳар ҳокимлиги билан келишиб, фаолият турини сақлаган ҳолда турар жой сифатида қурилишини якунлаши, объект атрофини ободонлаштириши, 3 та бир хонали хонадонни ижтимоий ҳимоя мақсадида шаҳар ҳокимлиги балансига берилиши келишилган.
Шартномага илова тариқасида харидорнинг инвестиция мажбуриятлари белгиланган. Унга кўра, жавобгар томонидан 2008 йил июль — сентябрь ойларида 14,0 млн. сўмлик, октябрь — декабрь ойларида 30,0 млн. сўмлик, 2009 йилнинг январь-март ойларида 60,0 млн. сўмлик, апрель — июнь ойларида 100,0 млн. сўмлик, даъво аризаси судга берилгунга қадар жами 204,0 млн. сўмлик инвестиция киритилиши лозим бўлган.
2009 йил 3 июль куни ишчи комиссияси томонидан инвестиция мажбуриятлари ўрганилганда, «Қизилқум Алмаз Гранд» МЧЖ томонидан объектга инвестиция киритилмаганлиги, қурилиш ишлари бошланмаганлиги аниқланган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.5 бандида харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда, инвестиция киритиш жадвалидан ортда қолинганда шартнома бир томонлама бекор қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 382-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
- иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
- ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Ушбу кодекснинг учинчи қисмига кўра, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
«Қизилқум Алмаз Гранд» МЧЖ томонидан объектга инвестиция мажбуриятлари жадвал бўйича киритилмаганлиги, қурилиш ишлари бошланмаганлиги шартномани жиддий равишда бузиш ҳисобланади.
Биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида қайд этилган ҳолатларга етарлича баҳо бермаган ва даъво талабининг тарафлар ўртасида 2008 йил 20 июнда тузилган 10/02-сонли шартномани бекор қилиш ҳақидаги қисмини рад этиш тўғрисида барвақт тўхтамга келган.
Апелляция инстанция суди томонидан иш бўйича барча далиллар бевосита текширилиб, шартнома бўйича келишилган инвестиция киритиш жадвалидан ортда қолинганлиги, инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши ҳақида ойлик ва чораклик ҳисоботларни тақдим этмаганлиги иш учун аҳамиятли ҳолатлар деб баҳоланиб, даъво талабининг шартномани бекор қилиш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келинган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3 бандига кўра, тарафлар инвестор томонидан ҳеч қандай моддий ҳисса қўшилмаган тақдирда, унга нисбатан инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида, лекин объектнинг баланс қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима санкциялари қўлланилиши белгиланган.
Бироқ, ишда мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида муайян ҳаракатларни амалга оширган. Жумладан, лойиҳа ва бошқа қурилишга оид ҳужжатларни тайёрлаш борасидаги тузилган ҳужжатлар, шартномалар, улар бўйича юзага келган тўловлар, объектни пойдевор қисмини қазиб очиш, илмий синов хулосалар ва уларга оид тузилган ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг жавобгардан 3083200 сўм жарима ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни асосли равишда рад қилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.

11-0909/18301 - СОНЛИ ҚАРОР
2010 йил 3 март
(кўчирма)

Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак

«Али-Раҳмон» фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Абдулла-Холтожи» фермер хўжалигидан 4680000 сўм, «Муҳаммад Шамс Барака» фермер хўжалигидан 1125000 сўм зарарни ундириб беришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, «Абдулла-Холтожи» фермер хўжалигидан 3780000 сўм моддий зарар ундирилган. Даъвонинг «Муҳаммад Шамс Барака» фермер хўжалигидан 1125000 сўмни ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Али-Раҳмон» фермер хўжалиги бошлиғи Р. Утановнинг ер участкасидан воз кечиш тўғрисидаги аризасига асосан Оҳангарон туман ҳокими 2008 йил 9 ноябрда 362-8-сонли қарор чиқариб, «Али-Раҳмон» фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини бекор қилиб, унинг ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиб келган 71,9 гектар ер участкасини туман ҳокимлиги захира ер ҳисобига қайтарган.
Мазкур ер участкасининг 28,7 гектари туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2008 йил 10 ноябрдаги хулосаси, туман ҳокимининг 2008 йил 17 ноябрдаги 404-30-сонли қарори билан «Абдулла-Холтожи» фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага, бундан ташқари, 4,5 га ер майдони «Муҳаммад Шамс Барака» фермер хўжалигига берилган.
«Али-Раҳмон» фермер хўжалиги ундан олиниб, «Абдулла-Холтожи» фермер хўжалигига берилган ер участкасининг 16 гектарига буғдой уруғлиги экиш ишларини, 6 гектарида шудгор қилиш ишларини амалга ошириш учун жами 4680000 сўм сарф-харажат қилинганлигини, «Муҳаммад Шамс Барака» фермер хўжалигига берилган ер участкасининг 3 гектарига буғдой экиш ишларини, 1,5 гектарида шудгорлаш ишларини амалга ошириш учун жами 1125000 сўм сарф-харажат қилинганлигини билдириб, «Абдулла-Холтожи» фермер хўжалигидан 4680000 сўм зарарни, «Муҳаммад Шамс Барака» фермер хўжалигидан 1 125 000 сўм зарарни ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 7-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечса ва хўжалик суди уни қабул қилса, даъвонинг ушбу қисми бўйича иш юритиш тугатилиши мумкин бўлса-да, биринчи инстанция суди даъвонинг «Муҳаммад Шамс Барака» фермер хўжалигидан 1125000 сўм зарарни ундириш қисмини даъвогарнинг даъводан воз кечганлигини қабул қилмасдан, ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди «Абдулла-Холтожи» фермер хўжалигидан 3780000 сўм моддий зарарни ундирган бўлса-да, даъвогарнинг зарар кўришида айнан «Абдулла-Холтожи» фермер хўжалиги айбдор деб ҳисоблашини, даъвогар 3780000 сўм зарар кўрганлигини асослаб бермаган. Шунингдек, буғдой уруғи экиш ва ерни шудгорлаш ишларини амалга ошириш учун ким сарф-харажат қилганлигини, хусусан даъвогар сарф-харажат қилган ёки қилмаганлигини аниқламаган.
Бундан ташқари, Оҳангарон туман ҳокимлигини ишга жалб қилиш, ер участкаси олиб қўйилишининг сабабини аниқлаш, даъвогарнинг ер участкасида буғдой уруғлигини экиш ва ерни шудгорлаш учун қилган харажатларининг тақдири қандай ҳал этилганлигини аниқлаш масалаларини ҳал этмай, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Суд томонидан даъвогар айнан 3780000 сўм зарар кўрганлиги қайси далиллар билан исботланганлиги ҳал қилув қарорида тўлиқ кўрсатилмаган.
Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик Ўзбекис¬тон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 169, 188 ва 200-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида»ги 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш лозим.
Ишни биринчи инстанция судида кўришда даъвонинг «Муҳаммад Шамс Барака» фермер хўжалигидан 1125000 сўм зарарни ундириш қисмидан воз кечилганлигини қабул қилиш масаласини ҳал этиб, даъвогарнинг зарар кўришида «Абдулла-Холтожи» фермер хўжалиги айбдорлик даражасини, буғдой уруғи экиш ва ерни шудгорлаш ишларини амалга ошириш учун ким харажат қилганлигини аниқлаб, зарар миқдорини аниқлашда тегишли билимга эга бўлган мутахассис хулосасини олиш, Оҳангарон туман ҳокимлигини ишга жалб қилиш масаласини ҳал этиб, ер участкаси олиб қўйилишининг сабабини аниқлаб, суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш лозим.
• * *


22-0904/12452 - СОНЛИ ҚАРОР
2010 йил 26 апрель
(кўчирма)

Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби oлганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бош¬қармаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Фарҳод гилами» фермер хўжалигига нисбатан 2005 йил 12 сентябрда тузилган 109-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган.
Хоразм вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда «Фарҳод гилами» фермер хўжалиги ўртасида 2005 йил 12 сентябрда тузилган 109-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган.
Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси билан «Фарҳод гилами» фермер хўжалиги ўртасида 2005 йил 12 сентябрда 109-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага мувофиқ, давлат мулки бўлган «Хивакиновидео» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 25 фоиз давлат улушини сотиш бўйича олди-сотди келишуви, кейинчалик «Хусусийлаштириш объекти», деб аталиб, уни Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси «Фар¬ҳод гилами» фермер хўжалигига 2005 йил 8 июндаги 129-Б-сонли буйруқ билан савдога чиқарган ва 2005 йил августда ўтказилган марказлаштирилган электрон¬ биржасининг 091-сонли баённомасига асосан сотилишини расмийлаштириши, сотиб олувчи ушбу шартнома шартлари асосида хусусийлаштириш объектининг сотилиш қийматини, яъни 3460000 сўмни тўлаши белгиланган.
«Фарҳод гилами» фермер хўжалиги ушбу шартномага мувофиқ «Хивакиновидео» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 25 фоиз давлат улушини сотиб олган.
Аммо, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бўлими «в» кичик бандига кўра «Фарҳод гилами» фермер хўжалиги хусусийлаштириш объектида «Хива¬киновиде масъулияти чекланган жамиятининг ўн йилгача фаолият йўналишини ўзгартирмаган ҳолда, яъни киновидео хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ушбу шартноманинг 4.2-бандида сотиб олувчи ушбу шартнома шартини бажармаган тақдирда, сотувчи сотиб олувчини ёзма равишда огоҳлантириб, шартноманинг бекор бўлиши сабабларини кўрсатган ҳолда уни бекор қилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, шарт¬нома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби oлганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Даъвогар жавобгарга киновидео фаолиятини тиклашни, акс ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилиши тўғрисида 2009 йил 26 июндаги 01/08-093-сонли огоҳлантириш хатини юборган.
Аммо, «Фарҳод гилами» фермер хўжалиги томонидан ушбу огоҳлантириш хати эътиборсиз қолдирилган.
Шунингдек, Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига Хоразм вилоят прокуратурасининг 2009 йил 3 июлдаги тақдимномаси киритилган бўлиб, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги вилоят ҳудудий бўлимига қарашли бўлган бино ва иншоотларнинг давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши ҳамда фаолиятнинг қонунийлиги юзасидан агентлик ва бошқарма мутахассислари иштирокида текшириш ўтказилганида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
* * *


20-0910/17897 - СОНЛИ ҚАРОР
2010 йил 10 март
(кўчирма)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт

«Бухоро пахта тозалаш заводи» ОАЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, «SUXROB AZIZ» фермер хўжалиги ҳисобидан 3556295 сўм жарима ундириб беришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Бухоро пахта тозалаш заводи» ОАЖ ва «SUXROB AZIZ» фермер хўжалиги ўртасида 2009 йил 3 январда давлат эҳтиёжи учун пахта хом ашёси харид қилиш бўйича 115-сонли контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.2-бандига асосан хўжалик («SUXROB AZIZ» фермер хўжалиги) давлат эҳтиёжи учун тайёрловчи («Бухоро пахта тозалаш заводи» ОАЖ)га 2009 йил ҳосилидан жами 131,7 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини олган. Бироқ, фермер хўжалиги томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ бажарилмаган ва даъвогарга 28,3 тонна пахта хом ашёси топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур Кодекс 466-моддасининг биринчи қисмига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида хўжалик шартнома шарт¬ларига мувофиқ маҳсулот етказиб беришдан асоссиз равишда бўйин товлаган тақдирда, тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.
Фермер хўжалиги томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлиги учун биринчи инстанция суди томонидан даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келинган ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суднинг қарорларини ўзгаришсиз, кас¬сация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.

* * *

19-0902/3880, 19-0805/17486 - СОНЛИ ҚАРОР
2010 йил 30 март
(кўчирма)

Банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасининг 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади

Музработ туман давлат солиқ инспекцияси 2008 йил 24 ноябрда АТ «Пахта¬банк» (ҳозирги «AGROBANK» ОАТБ) Музработ филиалига нисбатан хўжалик судига ариза билан мурожаат этиб, 21471750 сўм 48 тийин солиқ қарзи ундирувини мол-мулкка қаратиш тўғрисида суд буйруғи беришни сўраган.
2008 йил 1 декабрда Музработ туман давлат солиқ инспекциясига суд буйруғи берилган ва 2008 йил 26 декабрдаги суд ажрими билан ушбу буйруқ бекор қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан АТ «Пахтабанк» Музработ филиали мол-мулки ҳисобидан 21471750 сўм 48 тийин солиқ қарзи ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 29 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда иш янгидан кўриш учун юборилган.
Музработ туман давлат солиқ инспекцияси 2009 йил 4 майда АТ «Пахтабанк» Музработ филиалига нисбатан хўжалик судига ариза билан мурожаат этиб, 21492,4 минг сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.
2009 йил 27 майдаги суд ажрими билан ушбу ишлар бирлаштирилган, 2009 йил 23 октябрдаги суд ажрими билан «AGROBANK» ОАТБ ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори билан «AGROBANK» ОАТБга 14512400 сўм пеня қўлланилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 27 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўришга қайтариш, кассация шикояти юзасидан билдирилган ёзма фикрда эса, апелляция инстанцияси суди қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларининг давлат божи қисмини ўзгартиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, АТ «Пахтабанк» Музработ филиали мутахассиси А.В. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 184-моддасининг учинчи қисми, 189-моддасининг учинчи қисми, 205-моддаси иккинчи қисмининг «а» бандига асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу банк филиалида белгиланган тартибда текшириш ўтказилган ва унинг натижалари бўйича 2008 йил 11 сентябрда далолатнома расмийлаштирилган. Текшириш тартиби ва қоидалари бузилмаган.
Текшириш далолатномасида АТ «Пахтабанк» Музработ филиали томонидан 3 та ҳолатда «Музработ пахта» ОТАЖнинг ҳисоб рақамига тушган 16463,3 минг сўм белгиланган тартибда мутаносиб равишда тақсимланмасдан, бошқа мақсадларга йўналтирилганлиги учун кечиктирилган кунларга 21492,4 минг сўм устама жарима ҳисобланганлиги қайд этилган. Демак, бюджет ва бюджет¬дан ташқари мақсадли жамғармалардан «Музработ пахта» ОТАЖнинг 16463,3 минг сўм солиқ қарзи бўла туриб, ушбу қарзни сўзсиз ундириш мақсадида давлат солиқ хизмати органининг банкка қўйган инкассо топшириқномаларининг ижроси таъминланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмида ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 7-моддасининг олтинчи қисмида банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бош¬қа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасининг 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилиши назарда тутилган.
Давлат солиқ хизмати органи томонидан текшириш ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича 2008 йил 24 сентябрда 21492,4 минг сўм пеня ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Гарчанд, ҳисобланган пенянинг 6980,0 минг сўми судгача ихтиёрий равишда тўланган бўлса-да, давлат солиқ хизмати органи 21492,4 минг сўм молиявий санкция қўллашни сўраб хўжалик судига ариза берган.
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, асосли равишда «AGROBANK» ОАТБга 14512400 сўм пеня қўллаган, қолган 6980,0 минг сўм пеня судгача ихтиёрий равишда тўланганлиги сабабли даъвонинг ушбу қисмини рад этган.
Банкнинг важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг талаблари банк филиалида бузилганлиги ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2008 йил 22 октябрдаги ҳукми билан АТ «Пахтабанк» Музработ филиали мутахассиси А.В.нинг жиноий қилмишлари ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ жиноят ишлари бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракат¬лар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.
Биринчи инстанция суди томонидан низо тўғри ҳал этилган бўлса-да, аммо ишни кўриш натижаларига қараб давлат божини ундиришда хатога йўл қўйилган.
Солиқ кодекси 328-моддасининг 2-бандига, Ўзбекис¬тон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 91-моддаси биринчи қисми¬нинг 1-бандига мувофиқ, хўжалик судларига берилган даъво аризаларидан давлат божи ундирилади. Солиқ кодекси 326-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, давлат божининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1994 йил 3 но¬ябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари» 2-бандининг «б» кичик бандида мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипен¬дия¬лар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сон Фармонининг 2-бандига асосан 2008 йилнинг 16 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи ойига 28040 сўм миқдорида белгиланган.
Шунга қарамасдан, биринчи инстанция суди банкдан ариза билан хўжалик судига мурожаат қилинган пайт (2009 йил 4 май)да белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори (28040 сўм)ни ҳисобга олган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари — 280400 сўм ўрнига 376800 сўм давлат божи ундирган.
Апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳолатга эътибор бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган ва ўзи ҳам худди шундай хатога йўл қўйиб, олдиндан тўланган 72562 сўм давлат божини ҳисобга олган ҳолда банкдан қўшимча равишда 67638 сўм ўрнига 115838 сўм давлат божи ундирган. Ваҳоланки, давлат божини ундириш масалалари тўғрисида Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги 180-сон қарорининг 10 ва 11-бандларида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларининг давлат божи қисмини ўзгартиришни лозим топади.
Суд буйруғи бекор қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи томонидан банкнинг мол-мулки ҳисобидан 21471750 сўм 48 тийин солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилинмаганлиги учун ушбу талаб кўрилмаган. Шу сабабли, Музработ туман давлат солиқ инспекциясига бундай даъво билан хўжалик судига алоҳида мурожаат қилиш ҳуқуқи ва бу низонинг умумий тартибда кўрилиши тушунтирилади. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарори 21-бандининг еттинчи қисмида таъкидланган.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 72000 сўм давлат божи ҳисобга олиниб, банкдан 68200 сўм давлат божи, 5000 сўм почта харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2009 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорининг «AGROBANK» ОАТБдан республика бюджетига ҳамда судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилган давлат божи миқдорини 376800 сўмдан 280400 сўмга апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 27 январдаги қарорининг «AGROBANK» ОАТБдан республика бюджетига ҳамда судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилган давлат божи миқдорини 115838 сўмдан 67638 сўмга ўзгартиришни, суд қарорларининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

* * *


22-0905/7118, 22-0902/7880 - СОНЛИ ҚАРОР
2010 йил 19 апрель
(кўчирма)

Агар апелляция, кассация шикоятлари ва бошқа ҳужжатлар алоқа ташкилотига муддатнинг охирги кунида соат йигирма тўртга қадар топширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган ҳисобланмайди

«Урганч махсус қурилиш сервис» ЁАЖ даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, «Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонасидан 32317359 сўм асосий қарз, 16158670 сўм пеня ундиришни сўраган.
Хоразм вилоят хўжалик суди томонидан даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, хўжалик иши қўзғатилган.
«Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонаси ҳам даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, «Урганч махсус қурилиш сервис» ЁАЖдан 13376167 сўм асосий қарз, 6688083 сўм пеня, 2006425 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суднинг 2009 йил 14 июлдаги ажрими билан мазкур хўжалик иши бирлаштирилган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори билан «Урганч махсус қурилиш сервис» ЁАЖ даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, «Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонаси ҳисобидан «Урганч махсус қурилиш сервис» ЁАЖ фойдасига 32317359 сўм асосий қарз, 4524430 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми ҳамда «Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонасининг даъво талаби тўлиқ рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 15 январдаги ажрими билан апелляция шикояти қайтарилган. Ушбу суднинг 2010 йил 10 февралдаги ажрими билан апелляция шикоятини қабул қилиш рад этилган.
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 10 феврал¬даги ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанция¬ судига юбориш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, апелляция инстанцияси суди ажримларини бекор қилишни, апелляция шикоятини кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Апелляция инстанцияси суди томонидан 2010 йил 15 январда апелляция шикоятини қайтаришда қуйидаги камчиликларга йўл қўйилган.
«Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонаси 2009 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб ёзган апелляция шикоятини 2010 йил 9 январда почта орқали (почта квитанцияси и/в 181 мавжуд) Хоразм вилоят хўжалик судига юборган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 97-моддасининг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳаракат белгиланган муддатнинг охирги куни то соат йигирма тўртгача бажарилиши мумкин. Агар апелляция, кассация¬ шикоятлари ва бошқа ҳужжатлар алоқа ташкилотига муддатнинг охирги куни¬да соат йигирма тўртга қадар топширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган ҳисобланмайди.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди томонидан «Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонасининг апелляция тартибида шикоят бериш муддати ўтганлиги ҳамда муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бўлмаганлиги учун апелляция шикоятини қайтариш ҳақида барвақт хулосага келинган.
«Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонаси апелляция¬¬¬ шикоятини у билан мурожаат қилишнинг охирги куни, яъни 2010 йил 9 январда почта орқали юборганлиги суд эътиборидан четда қолган.
Шунингдек, «Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонаси Хоразм вилоят хўжалик судига апелляция шикояти ва муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган. Аммо, апелляция инстанцияси суди томонидан 2010 йил 10 февралдаги ажрим билан апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш ҳақида ҳам барвақт хулосага келинган.
Суд томонидан хусусий корхонанинг шикоят важлари ўрганилмаган. Cуд юзаки асослар билан шикоятни қайтариб, хатога йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарорининг 14-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ишни кўриб чиқишда суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ текширилганлигини, суд аниқланган деб топган ҳолатларнинг исботланганлиги, моддий ва процессуал нормалари тўғри қўлланилганлигини текширади. Бунда суд кассация шикоятида баён этилган важлар билан чекланмаслиги кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бу ҳолда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, апелляция инстанцияси суди ажримларини бекор қилишни ҳамда апелляция шикоятини кўриш учун апелляция инстанциясига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартномани ҳамда даъво талабларини асословчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини талаб қилиб олиб, ишга қўшиб ўрганиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилиши ва ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, ундириши лозим бўлади.

* * *

2012 йил 21 февраль 12-1106/11825(27)-сонли иш

Савдо вақтида электр энергияси бўлмаганида харидорнинг хохишига кўра савдо нақд пулга амалга оширилиши мумкин


Сайхунобод туман Давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «SAYXUN SAIDBEK MANSUROV SAVDO» масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жамият деб юритилади) Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмига асосан 4 824 295 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2011 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.
Суднинг 2011 йил 18 ноябрдаги ажрими билан Сайхунобод туман Давлат солиқ инспекцияси ходимларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилиб, Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига юборилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация шикоятида текширишда Сайхунобод туман Сайхун қўрғони К.Муродов кўчасида жойлашган «SAYXUN SAIDBEK MANSUROV SAVDO» масъулияти чекланган жамиятига қарашли 2-сонли савдо дўкони сотувчиси Х.Ахмедова дўконда терминал бўла туриб пластик карточкага савдо қилмаслигини харидор Ш.Низомовга айтганлиги аниқланганлиги ҳақида важ билдириб, 2011 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиб, жамиятга нисбатан 4 824 295 сўм молиявий жарима қўллаш сўралган.
Судлов ҳайъати, шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Сайхунобод туман ҳудудий комиссиясининг 2011 йил 12 февралдаги 1-сонли рухсати ҳамда Сайхунобод туман Давлат солиқ инспекциясининг 2011 йил 12 февралдаги 17-х/с-сонли буйруғига асосан жамиятда 2011 йил 14 февралда қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
Текшириш натижаси юзасидан тузилган далолатномада жамият сотувчиси Х.Ахмедова харидор Ш.Низомовга пластик карточкасига харид қилмоқчи бўлганида унга пластик карточкасига савдо қилмаслигини, харидорга хариди учун 17 500 сўм нақд пулини олиб, ушбу суммага квитанция ёзиб берганлиги, шунингдек дўкон ғазнасида мавжуд бўлган 22 100 сўм нақд пулга бир марталик квитанция ёзиб берганлиги қайд этилган.
Сайхунобод туман Давлат солиқ инспекцияси судга мурожаат қилиб жамиятга нисбатан Солиқ кодексининг 119-моддаси учинчи қисмига асосан 4 824 295 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддаси учинчи қисмига асосан техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик - энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Текшириш жараёнида дўкон сотувчиси Х.Ахмедованинг инспекция ходимларига берган тушунтириш хатида 2011 йил 14 февраль куни бир нотаниш киши дўконга кириб нархи 17 500 сўм турадиган 1 дона 5 литрли ўсимлик ёғини пластик карточкасига савдо қилишини билдирганлиги, сотувчи свет (электр энергияси) йўқлиги сабабли терминал орқали савдо қилмаслигини, шундан сўнг харидор нақд пулга савдо қилганлиги ва унга квитанция ёзиб берганлиги баён этилган.
Бундан ташқари Сайхунобод туман электр тармоқлари корхонасининг туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғига берган 2011 йил 17 ноябрдаги 101-сонли маълумотномасида Сайхунобод туман Сайхун қўрғони К.Муродов кўчасида жойлашган бозор ҳудудидаги истеъмолчилар уланган “Гулбулоқ” ҳаво тармоғида 2011 йил 14 февраль куни соат 12-00 дан 13-30 гача чекланиш учун электр тармоғи ўчирилганлиги маълум қилинган.
Шунингдек инспекция томонидан текшириш натижалари юзасидан 2011 йил 1 мартда жамиятга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддаси биринчи қисми билан энг кам иш ҳақининг ўттиз баробари 1 492 050 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган, бироқ ушбу ҳолат юзасидан инспекция томонидан 2011 йил 1 август куни Солиқ кодексининг 119-моддаси учинчи қисми билан 4 973 500 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисида яна қарор қабул қилинган.
Бундан кўриниб турибдики, инспекция томонидан айнан битта солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун икки маротаба қарор қабул қилинган.
Биринчи инстанция суди жамиятга қарашли савдо дўконида назорат- касса машинаси ҳамда тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминали ўрнатилганлигини, савдо қилиш вақтида электр энергияси бўлмаганлигини, жамият томонидан харидорнинг хохишига кўра савдо нақд пулга амалга оширилганлигини, унга тенглаштирилган квитанция ёзиб берилганлигини эътиборга олиб, Давлат солиқ инспекциясининг талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Кассация шикоятида билдирилган текширишда Сайхунобод туман Сайхун қўрғони К.Муродов кўчасида жойлашган «SAYXUN SAIDBEK MANSUROV SAVDO» масъулияти чекланган жамиятига қарашли 2-сонли савдо дўкони сотувчиси Х.Ахмедова дўконда терминал бўла туриб пластик карточкага савдо қилмаслигини харидор Ш.Низомовга айтганлиги аниқланганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, савдо қилиш вақтида электр энергияси бўлмаган, пластик карточка орқали тўловни амалга оширишни иложи бўлмаган, бу ҳолат туман электр тармоқлари корхонасидан олинган маълумотнома билан исботланган, жамият томонидан харидорнинг хохишига кўра савдо нақд пулга амалга оширилган ва унга тенглаштирилган квитанция ёзиб берилган.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

2012 йил 20 февраль 11-1128/17425-сонли иш

Хўжалик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилган бўлса, ҳал қилув қарори ёки қарорини бекор қилиш учун асос бўлади

“Меъмор Элназар Лойиҳа” МЧЖ (бундан буён матнда - МЧЖ) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Тошкент вилояти филиали (бундан буён матнда - филиал)дан 43.100.000 сўм асосий қарз, 21.550.000 сўм пеня, 2.000.000 сўм зарар, жами 66.650.000 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2011 йил 22 сентябрдаги ажрими билан ишга дахлдор бўлмаган филиал ишга дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда - жамғарма) билан алмаштирилган.
Биринчи инстанция судининг 2011 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жамғармадан МЧЖ фойдасига 43.100.000 сўм асосий қарз, 12.570.834 сўм пеня, 2.000.000 сўм зарар ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 9 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг жамғармадан МЧЖ фойдасига 2.000.000 сўм зарар ундириш қисми бекор қилиниб, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Кассация шикоятида филиал мустақил юридик шахс мақомига эгалиги, шунинг учун асосий қарз ва пеня жамғармадан асоссиз равишда ундирилганлиги сабабли суд қарорларини бекор қилишни ва жавобгар сифатида жамғармани филиал билан алмаштириш сўралган.
Кассация протестида тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Судлов ҳайъати, кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, МЧЖ ва филиал ўртасида 2010 йил 4 ноябрда 12/П-сонли лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш пудрати шартномаси имзоланган.
Шартномага кўра МЧЖ, яъни ижрочи буюртмачининг, яъни филиалнинг топшириғи асосида Ангрен шаҳридаги Педогогика институтидаги ёпиқ сузиш бассейнининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан бажариладиган ишларнинг баҳоси 16.600.000 сўмга баҳоланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2010 йил 9 декабрда 22/П-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномада бажарилиши лозим бўлган ишларнинг баҳоси 26.500.000 сўмга баҳоланган.
Ушбу тузилган шартномаларнинг 2.3-бандида буюртмачи, яъни филиал ушбу шартномалар Тошкент вилоят Ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтгандан сўнг, шартнома баҳосининг 15 фоизини олдиндан тўлов тариқасида ижрочига тўлаб бериши, қолган қисмини эса маҳсулотни қабул қилиб олиши билан ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилганидан кейин тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларини бузилишига йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6-бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2.3-бандида буюртмачи, яъни филиал ушбу шартномалар Тошкент вилоят Ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтгандан сўнг, шартнома баҳосининг 15 фоизини олдиндан тўлаб бериши кўрсатилган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан тегишли тартибда Ғазначиликни ишга жалб қилиш масаласи ҳал қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддаси учинчи қисмининг 5-бандига кўра хўжалик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилган бўлса, ҳал қилув қарори ёки қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундай ҳолда, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, шартнома тегишли тартибда Ғазначиликдан рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигига аниқлик киритиб, ишга Ғазначиликни жалб этиш масаласини ҳал этиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади.

2012 йил 13 февраль 15-1103/28280-сонли иш

Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак

“Сўҳ-Оқтепа” ирригация тизими бошқармаси (бундан буён матнда –даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ҳаво-Сайёҳ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда қўмита), Фарғона вилоят қишлоқ сув хўжалиги бошқармаси (бундан буён матнда ҚСХБ) ва Қўқон шаҳар “Ермулккадастр” хизмати (бундан буён матнда – кадастр)га нисбатан ҚСХБнинг 2001 йил 04 апрелдаги 007/401-сонли хатини, қўмитанинг 2001 йил 08 июндаги 11603-сонли давлат ордери ва кадастр хизматининг 2004 йил 06 октябрдаги 118014-сонли ҳамда 2010 йил 15 ноябрдаги гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва даъво муддатини тиклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвонинг ҚСХБнинг 2001 йил 04 апрелдаги 007/401-сонли хатини ҳақиқий эмас деб топиш талаби бўйича иш юритиш тугатилган, қўмитанинг 2001 йил 08 июндаги 11603-сонли давлат ордери ва қадастр хизматининг 2004 йил 06 октябрдаги
11804-сонли гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб топиш талаби рад этилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация шикоятида кўчмас мулк ким ошди савдосига кўйилмасдан қонун талабларига зид равишда сотилганлиги, қўмита томонидан ноқонуний равишда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери ва гувоҳномалар берилганлиги, суд томонидан ушбу ҳолатларга баҳо берилмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати, кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, ҚСХБ 2001 йил 04 апрелда кадастрга 007/401-сонли хат билан мурожаат қилиб, даъвогарга қарашли Қўқон шаҳридаги Сўх туманлараро каналлари бошқармаси маъмурий биносини олд қисмида жойлашган ва 1981 йилдан бери фойдаланиб келаётган аэрокасса хоналарини жавобгарга ўтказиб беришга розилик билдирилган.
Мазкур хат асосида жавобгарнинг қўмитага ёзган аризаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиб, даъвогарга қарашли Қўқон шаҳар И.Бухорий кўчасида жойлашган маъмурий биносининг биринчи қаватидаги 128 кв.м қисмини 2573,9 минг сўмга хусусийлаштириш мақсадга мувофиқ деб топилган.
Қўмитанинг 2001 йил 06 июндаги 7002/080-000-сонли буйруғи билан ушбу маъмурий бинони давлат тасарруфидан чиқариш ва жавобгарга мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери бериш белгиланган. Қўмита билан жавобгар ўртасида 2001 йил 07 июнда тузилган келишув шартномасига асосан жавобгар томонидан мулк қиймати тўлиқ тўлаб берилганлиги боис, 2001 йил 08 июнда 11603-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилган ва кадастр
томонидан И.Бухорий кўчасида жойлашган маъмурий бинолар рўйхатга олиниб, жавобгарга ер майдонига бўлган ҳуқуқи рўйҳатга олинганлиги тўғрисида 2004 йил 6 октябрда 118041-сонли, 2010 йил 15 ноябрда бинога бўлган ҳуқуқни рўйҳатга олинганлиги тўғрисида гувоҳномалар берилган.
Биринчи инстанция суди ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.
Даъвонинг ҚСХБнинг 2001 йил 04 апрелдаги 007/401-сонли хатини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича низо хўжалик судига тааллуқли бўлмаганлиги боис иш юритиш тугатилган ва даъвогарнинг 2001 йил 08 июндаги 11603-сонли давлат ордери ва кадастрнинг 2004 йил 06 октябрдаги 118014-сонли гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаблари рад қилинган бўлсада, даъвонинг кадастрнинг 2010 йил 15 ноябрдаги “бинога бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш тўғрисида”ги гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисми муҳокама қилинмаган ва даъвонинг ушбу қисми бўйича тегишли қарор қабул қилинмаган. Бундан ташқари даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш тўғрисидаги аризаси ҳам муҳокама қилинмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг
136-моддасига асосан хўжалик суди ҳал қилув қарорини қабул қилишда иш учун аҳамиятли бўлган қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини, даъвони қаноатлантириш лозимлиги ёки лозим эмаслигини ҳал қилиши лозим эди.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу бузилиш нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 161-сонли қарорининг 1-банди 2-қисмида, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги қайд этилган.
Баён этилганларга кўра, судлов хайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди даъво талабларини аниқлаб, уларни муҳокама қилиб, тарафларнинг важларига ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.

2012 йил 1 февраль 10-1109/7646-сонли иш

Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир даъво талабини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши лозим

Даъвогар МЧЖ шаклидаги “Qibray Zarodin” агрофирмаси (бундан буён матнда Агрофирма) жавобгарлар “Finance Plus” кредит уюшмаси (бундан буён матнда кредит уюшмаси), “Steviia Dunyosi Plus” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ)га нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва гаров объекти бўлган иссиқхонани қайтаришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2008 йил 25 январда тузилган гаров шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.
Кредит уюшмаси тугатиш комиссиясининг кассация шикоятида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ҳакамлик судининг 2008/10-001-сонли иш бўйича 2009 йил 27 январда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан иссиқхона 70 109 370 сўмлик қарздорлик эвазига суд ижрочилари томонидан расмийлаштирилган далолатнома асосида олганлиги, иссиқхонани гаровга қўйиш ҳақида тузилган битим Агрофирма учун йирик битим ҳисобланмаслиги кўрсатилиб, ҳал қилув қарорининг гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисмини бекор қилиш сўралган.
Кассация протестида эса жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят Қибрай туман судининг 2010 йил 10 декабрдаги ҳукми билан Агрофирманинг собиқ раҳбари Р.Ахмедов ҳамда омбор мудири А.Розыбаевлардан Агрофирмага етказилган 162 000 000 сўм солидар тартибда, 324 397 875 сўм зарар эса раҳбари Р.Ахмедовдан ундирилганлик ҳолатига биринчи инстанция суди томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги ҳақида важ келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Кредит уюшмаси ва МЧЖ ўртасида 2008 йил 21 январда 572-сонли кредит шартномаси тузилган ҳамда кредит таъминоти сифатида Агрофирма, Кредит уюшмаси ва МЧЖ ўртасида 2008 йил 25 январда гаров шартномаси тузилиб, гаровга Агрофирмага тегишли умумий майдони 8074,94 кв.м. бўлган Тошкент вилояти Қибрай қўрғони 5-бўлимида жойлашган иссиқхона комплекси қўйилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ҳакамлик судининг 2009 йил 27 январдаги 2008/10-001-сонли ҳал қилув қарори билан Агрофирманинг гаровга қўйган мол-мулкидан (Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Қибрай қишлоғи, 5-бўлимида жойлашган умумий майдони 8074,94 кв.м. иборат иссиқхона комплекси) даъвогар Кредит уюшмаси фойдасига 70 109 370 сўм, ҳакамлик суди ҳисобига 525 820,275 сўм ҳакамлик йиғими ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори асосида Тошкент вилоят хўжалик судининг 2009 йил 19 мартдаги ажрими билан ижро варақаси берилган.
Биринчи инстанция суди даъвонинг иссиқхонани қайтариш ҳақидаги талаби бўйича ҳал қилув қарорида хулоса қилмасдан, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 138-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир даъво талабини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши лозим.
Шунингдек, биринчи инстанция суди гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарор қабул қилган бўлса-да, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида суд низоли иссиқхона мажмуасига нисбатан Кредит уюшмасининг мулк ҳуқуқи мавжудлигини инобатга олиб, унга тегишли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топилмагунга қадар иссиқхонани қайтариш талабини қаноатлантира олмаслиги ҳақида фикрга келиб, ҳақиқий эмас деб топилган битимнинг оқибатларини қўлламаган.
Ҳолбуки, ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 161-сонли қарори талабларига зиддир. Ушбу Пленум қарорининг 8-бандида судларнинг эътибори қарорнинг хулоса қисми суд муҳокамаси предмети ҳисобланган барча талаблар бўйича тугалланган ва якуний жавобни ўз ичига олган бўлиши зарурлигига қаратилиб, муқобил, шунингдек, шарт билан қарор қабул қилишга, қарорни тарафлар томонидан келгусида қандайдир ҳаракатларни бажариш, қандайдир ҳолатнинг юз бериши ёки юз бермаслигига боғлиқ ҳолда қабул қилишга ХПКда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят Қибрай туман судининг 2010 йил 10 декабрдаги ҳукмига асосан Агрофирманинг собиқ раҳбари Р.Ахмедов ва собиқ омбор мудири А.Розибаевлар томонидан Агрофирмага тегишли бўлган иссиқхонани ноқонуний равишда таъсисчиларнинг рухсатисиз ўзбошимчалик билан гаровга қўйиб, Агрофирмага 144 000 000 сўмлик зарар етказганлиги ва ушбу етказилган зарар суммаси Р.Ахмедов ва А.Розибаевлардан Агрофирма фойдасига ундиришлиги белгиланган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан ушбу ҳолатга аниқлик киритиш масаласи эътибордан четда қолган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман, протестни тўлиқ қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиб, суд мажлисида тарафлар вакиллари иштирокини таъминлаш чорасини кўриб, даъво талабининг ҳар бирини алоҳида муҳокама этиб, уларнинг қаноатлантириш ёки рад этиш тўғриисдаги ўз хулосаларини баён қилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади.

10-0812/17312 - СОНЛИ ҚАРОР
2010 йил 18 май (кўчирма)


Молиявий жарима ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда у хўжалик суди томонидан қўлланилади

Шайхонтоҳур туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Shodlik Hotels Uzbekistan» масъулияти чекланган жамиятига 174232,5 минг сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 30 мартдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарга 160848034 сўм молиявий жарима қўлланилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 15 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
2010 йил 15 февралдаги суд ажрими билан ёзувдаги хато тузатилган.
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жиноят иши доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бош¬қармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан «Shodlik Hotels Uzbekistan» масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо ва хизмат кўрсатиш тармоқларида текшириш ўтказилган. Текшириш жараёнида жамиятга қарашли «LA STRADA» ресторани кассири М.Р. харидор Р.С.га 44200 сўмга назорат-касса машинаси чеки уриб бермаганлиги ва 33236 сўм савдодан тушган пуллар назорат-касса машинасига кирим қилинмаганлиги, меҳмонхона омборида истеъмол қилиш муддати ўтган 22 дона «Ўзбекистон» коньяги борлиги, 344134 сўмлик кирим ҳужжатлари бўлмаган товар-моддий бойликларнинг мавжудлиги, 156330800 сўм миқдоридаги тушум ҳисобга олиш регистр¬ларида акс эттирилмаганлиги аниқланган. Текшириш натижаси бўйича 2008 йил 15 августда далолатнома расмийлаштирилган.
Текширишда аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича ҳисобланган молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақида Шайхонтоҳур туман давлат солиқ инспекциясининг 2008 йил 29 октябрдаги қарори жавобгар томонидан бажарилмаган. Шу сабабли даъво¬гар жавобгарга молиявий жарима қўллашни сўраган.
Юқорида баён этилган ҳолатларнинг содир этилганлиги хўжалик ишида мавжуд ҳужжатлар билан исботланган. Бундан ташқари, шу ҳолатлар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2009 йил 3 февралдаги ҳукми билан ҳам тасдиқланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ушбу аниқланган ҳолат хўжалик суди учун мажбурийдир.
Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъвони қисман қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.


11-1019/4243(24) - СОНЛИ ҚАРОР
2010 йил 29 июнь (кўчирма)


Жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир

«Ботир ота асл» фермер хўжалиги Оҳангарон туман ҳокимлигига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, Оҳангарон туман ҳокимининг 2008 йил 10 ноябрдаги 369-36-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
2010 йил 5 мартдаги суд ажрими билан «Абдурашид ота-Бўстон» фермер хўжалиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2010 йил 9 апрелдаги ҳал қилув қарори билан Оҳангарон туман ҳокимининг 2008 йил 10 ноябрдаги 369-36-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ рад этиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Ботир ота асл» фермер хўжалигига Оҳангарон туман ҳокимининг 2003 йил 29 апрелдаги 181-8-сонли қарори билан 10 гектар, 2006 йил 27 мартдаги 98-сонли қарори билан 25,5 гектар, 2008 йил 10 ноябрдаги 369-28-сонли қарори билан 39,4 гектар ер майдони ажратилган.
Оҳангарон туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг 2008 йил 8 ноябрдаги хулосасига асосан туман ҳокимининг 2008 йил 17 ноябрдаги 409-29-сонли қарори қабул қилинган ва «Абдурашид ота-Бўстон» фермер хўжалигига 12 гектар ер майдони ажратилган.
Аммо, шу комиссиянинг 2008 йил 8 ноябрдаги хулосасига асосан Оҳангарон туман ҳокимининг 2008 йил 10 ноябрдаги 369-36-сонли қарори билан «Абдурашид ота-Бўстон» фермер хўжалигига қўшимча 34 гектар ер майдони ажратилган.
Биринчи инстанция суди Оҳангарон туман ҳокимининг 2008 йил 10 ноябрдаги 369-36-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида тўғри ҳал қилув қарори қабул қилган. Чунки, ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлган ҳолатлар жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2009 йил 26 ноябрдаги ҳукми билан исботланган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига кўра ушбу ҳолатлар хўжалик суди учун мажбурийдир.
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри ҳал қилув қарори қабул қилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.


16-1002/4816 - СОНЛИ ҚАРОР
2010 йил 27 июль (кўчирма)


Банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда пеня ундирилади

Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, ОАТБ «Савдогарбанк»нинг Наманган вилоят филиалига 266558000 сўм пеня қўллашни сўраган.
2010 йил 30 апрелдаги суд ажрими билан ОАТБ «Савдогарбанк» ишга жавобгар сифатида жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2010 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори билан ОАТБ «Савдогарбанк»ка 235488506 сўм пеня қўлланилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш, кассация шикоятида ва ёзма фикрда эса солиқ инспекцияси даъво қилаётган жаримадан 235488506 сўм жаримани бекор қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати протест, шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан 2010 йил 8 февралда ОАТБ «Савдогарбанк» Наманган вилоят филиалида текшириш ўтказилган.
Текширишда ОАТБ «Савдогарбанк» Наманган вилоят филиали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда 615-сонли билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома талабларини бузганлиги аниқланиб, банкка 266558022 сўм пеня ҳисобланган.
Наманган шаҳар давлат солиқ инспекциясининг ҳисобланган пеняни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида 2010 йил 22 февралдаги қарори жавобгар томонидан бажарилмагач, солиқ инспекцияси ОАТБ «Савдогарбанк»ка 266558000 сўм пеня қўллашни сўраб хўжалик судига мурожаат этган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 53-моддасига асосан банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммаси 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
Биринчи инстанция суди жавобгарга 235488506 сўм пеняни тўғри қўллаган. Аммо, даъвонинг қолган қисмини нотўғри рад этган. Чунки, солиқ органи ходимлари томонидан жавобгарга нисбатан пеня тўғри ҳисобланган бўлиб, ушбу ҳолат текшириш натижасида тузилган далолатнома билан тасдиқланган.
Қолаверса, жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг 2010 йил 15 июлдаги ҳукми билан «Савдогарбанк» Наманган вилоят филиали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда 615-сонли билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома талабларини бузганлиги оқибатида банкка 266558000 сўм пеня ҳисобланганлиги ҳолати исботланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ хўжалик суди учун мажбурийдир.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.

12-1102/1628(30) - СОНЛИ ҚАРОР
2011 йил 28 июнь (кўчирма)

Тўланмаган божхона тўловлари, тўламаганлик факти қачон аниқланганлигидан қатъи назар, ундирилиши лозим

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Nilufar-ST» масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкидан 96971690,66 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган.
2011 йил 24 мартдаги суд ажрими билан «Умумий хизмат» хусусий фирмаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2011 йил 7 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Шунингдек, хусусий ажрим чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига юборилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Nilufar-ST» масъулияти чекланган жамиятига 96971690,66 сўм қўшимча божхона тўловларини ҳисоблаб, уни ундириш мақсадида жамиятнинг банкдаги ҳисоб рақамига 2010 йил 26 мартда 69-сонли инкассо топшириқномасини қўйган.
«Nilufar-ST» масъулияти чекланган жамиятининг банк ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли ушбу инкассо топшириқномаси ижро этилмаган. Шу сабабли Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Nilufar-ST» масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкидан 96971690,66 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 112-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра тўланмаган божхона тўловлари божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундирилади, товарларни нотижорат мақсадларида олиб ўтадиган жисмоний шахслардан ундириладиган тўловлар бундан мустасно бўлиб, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади. Тўланмаган божхона тўловлари, тўламаганлик факти қачон аниқланганлигидан қатъи назар, ундирилиши лозим.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Nilufar-ST» масъулияти чекланган жамияти томонидан 96971690,66 сўм қўшимча божхона тўловлари тўланмаганлигини аниқлаб, уни сўзсиз ундириш мақсадида жамиятнинг банкдаги ҳисоб рақамига 2010 йил 26 мартда 69-сонли инкассо топшириқномасини қўйган. Аммо жамиятнинг банк ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли инкассо топшириқномаси ижро этилмагач, даъвогар қўшимча божхона тўловларини жамиятнинг мол-мулкидан ундиришни сўраган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки, «Nilufar-ST» масъулияти чекланган жамияти давлат божхона хизмати органининг 2010 йил 26 мартдаги 69-сонли инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топиш ҳақидаги талаб билан судга чиқмаган. Мазкур инкассо топшириқномаси бугунги кунга қадар ижро этилмаган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.


23-1003/10852(3) - СОНЛИ ҚАРОР
2011 йил 1 август (кўчирма)

Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак

«Lanextrakt» қўшма корхонаси даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, «Азат-КК» фермер хўжалигидан 89000194,25 сўм асосий қарз, 4450009,71 сўм пеня, 934502,04 сўм давлат божи, жами 94384706 сўм ундиришни сўраган.
«Азат-КК» фермер хўжалиги қарши даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, «Lanextrakt» қўшма корхонасидан 172149 АҚШ долларига тенг миқдорда бой берилган фойдани ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан «Азат-КК» фермер хўжалигидан «Lanextrakt» қўшма корхонасига 630651 сўм асосий қарз, 31528 сўм пеня, 49735 сўм давлат божи, 5000 сўм почта харажатлари, 90412 сўм экспертиза харажатлари, жами 807326 сўм ундирилган. Қарши даъво рад этилиб, «Азат-КК» фермер хўжалигидан давлат бюджетига 2912,02 сўм давлат божи ундирилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация шикоятида «Lanextrakt» қўшма корхонаси томонидан шартномага кўра 115000000 сўм ўтказиб берилганлиги, аммо фермер хўжалиги 89000194,25 сўмлик қизилмия томирини етказиб бермаганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш, кассация протестида эса ҳал қилув қарорида 88369633 сўмлик қизилмия томири етказиб берилган деган важлари тўлиқ тасдиқланмаганлиги ва давлат божи нотўғри ундирилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, қарорни қонунга мувофиқлаштириш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «Lanextrakt» қўшма корхонаси ва «Азат-КК» фермер хўжалиги ўртасида 2006 йил 23 июнда LE-02-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган. Шартномага кўра «Азат-КК» фермер хўжалиги 100000 АҚШ доллари миқдорида қизилмия томирини етказиб бериш, қўшма корхона эса унга ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага биноан «Lanextrakt» қўшма корхонаси «Азат-КК» фермер хўжалигига 115000000 сўм пул ўтказиб берган. Қўшма корхона фермер хўжалиги томонидан фақат 25999805,75 сўмлик маҳсулот етказиб берган деб ҳисоблаб, «Азат-КК» фермер хўжалигидан 89000194,25 сўм асосий қарз, 4450009,71 сўм пеня ундиришни сўраган.
«Азат-КК» фермер хўжалиги эса қўшма корхона томонидан пул маблағлари ўз вақтида ўтказиб берилмаган деб ҳисоблаб, ундан 172149 АҚШ долларига тенг миқдорда бой берилган фойдани ундириш ҳақида қарши даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди дастлабки даъвони қисман қаноатлантириш, қарши даъвони рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
Мазкур иш юзасидан суд экспертизаси тайинланиб, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза Маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2010 йил 11 октябрдаги 499/17-сонли хулосаси олинган. Хулосада «Lanextrakt» қўшма корхонаси 2006 йил 23 июнда LE-02-сонли олди-сотди шартномасига «Азат-КК» фермер хўжалигига 115000000 сўм пул ўтказиб берганлиги, фермер хўжалиги эса қўшма корхонага жами 491702 кг миқдорида 114369438 сўмлик қизилмия томирини етказиб берганлиги қайд этилган.
Ушбу хулоса ишдаги ҳужжатлар билан мувофиқ бўлиб, қизилмия томирини қабул қилиб олиш учун «Lanextrakt» қўшма корхонасининг Хитой Халқ Республикаси фуқароси Жиа Гуанжианга берилган 2007 йил 26 июлдаги 1-сонли, 2007 йил 1 августдаги 2-сонли ишончномалар ҳамда Жиа Гуанжиан томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида 2007 йил июль-август ойларидаги товар-транспорт юк хатлари билан ўз исботини топган.
Иш юзасидан суд экспертизаси қайта тайинланиб, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза Марказининг 2011 йил 3 мартдаги 872/17-сонли хулосасида экспертга тақдим этилган ҳужжатлар асосида қарздорликни аниқ белгилаш мумкин эмаслиги қайд этилган. Шу сабабли ушбу хулоса биринчи инстанция суди томонидан далил сифатида қабул қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
«Азат-КК» фермер хўжалиги томонидан «Lanextrakt» қўшма корхонасига жами 630561 сўмлик қизилмия томири етказиб берилмаган. Шу сабабли биринчи инстанция суди фермер хўжалигидан ушбу асосий қарз ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига кўра етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда 31528 сўм пеня ундирган.
Қайд этилганларга кўра, «Lanextrakt» қўшма корхонасининг фермер хўжалиги 89000194,25 сўмлик қизилмия томирини етказиб бермаганлиги ҳақидаги важи ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг 88369633 сўмлик қизилмия томири етказиб берилмаганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди.
«Азат-КК» фермер хўжалиги қарши даъво аризасида «Lanextrakt» қўшма корхонаси томонидан пул маблағлари ўз вақтида ўтказиб берилмаган деб ҳисоблаб, ундан 172149 АҚШ долларига тенг миқдорда бой берилган фойдани ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 55-моддасининг биринчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради. Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Бу ҳақда Ўзбекис¬тон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 19-бандининг биринчи қисмида тушунтириш берилган.
Аммо «Азат-КК» фермер хўжалиги томонидан, «Lanextrakt» қўшма корхонаси шартнома мажбуриятларини бажарганда фермер хўжалиги олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари ҳуқуқий ҳужжатлар асосида исботланмаган.
Биринчи инстанция суди низони тўғри ҳал этган бўлса-да, давлат божини ундиришда хатоликка йўл қўйган.
Қарши даъво аризаси берилган вақтдаги 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 1691,57 сўмни ташкил қилган. Яъни, фермер хўжалиги 172149 АҚШ долларига тенг миқдорда (291202083,93 сўм) бой берилган фойдани ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари»нинг 2-бандига биноан даъво баҳоси 10 млн. сўмдан ортиқ бўлганда, даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Биринчи инстанция суди эса 2912020 сўм ўрнига 2912,02 сўм давлат божи ундирган. Шундай экан, кассация протестида ушбу масала юзасидан тўғри важ келтирилган.
Шу сабабли судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг ундирилган давлат божи миқдорини 2912,02 сўмдан 2912020 сўмга ўзгартиришни, қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

11-0911/165 - СОНЛИ ҚАРОР
2011 йил 10 январь
(кўчирма)

Вакилнинг Хўжалик процессуал кодексининг 52-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари вакил қилаётган шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак

«Пахта лизинг» ЁАЖ компанияси хўжалик судига даъво аризаси билан муро¬жа¬ат қилиб, «ўолиб Пахтакор» фермер хўжалигидан 8890000 сўм асосий қарз, 4445000 сўм пеня, жами 13335000 сўм ундириб беришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажрими билан иш юритиш тугатилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация протестида суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, биринчи инстанция суди иш юритишни тугатишда процессуал ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 52-моддасига кўра, хўжалик судида иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, протест келтириш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий тартибда ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулк ёки пулни олиш бундан мустасно. Вакилнинг ушбу моддада кўрсатиб ўтилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари вакил қилаётган шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
«Пахта лизинг» ЁАЖ компанияси бошқарув раиси номидан судга берилган 2009 йил 2 февралдаги 74/06-сонли аризада жавобгар асосий қарзни тўлаганлиги сабабли, хўжалик ишини кўрмасдан қолдириш сўралган. Бироқ, суд мажлисида қатнашган вакил аризага ўз қўли билан қўшимча киритиб, даъводан воз кечишини билдирган. Иш ҳужжатларидаги вакилга берилган ишончномада даъводан воз кечиш ваколати берилганлиги қайд этилмаган бўлса-да, суд бунга эътибор¬ бер¬маган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 95-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 180-сонли қарорининг 21-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Бироқ, биринчи инстанция суди айбдор шахсдан давлат божини ундирмай, хатога йўл қўйган.
Қайд этилганларга кўра, суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш лозим.
* * *


10-1014/1469 - СОНЛИ ҚАРОР
2011 йил 25 январь
(кўчирма)


Фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш фаолиятнинг ушбу турларини лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш даврида олинган соф фойда миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Икки панжа» масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан 644000 сўм, 117-моддасига асосан 180000 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача (1130400 сўмдан 1884000 сўмгача), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарорига асосан энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача (7536000 сўмдан 11304000 сўмгача) молиявий санкция қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан «Икки панжа» масъулияти чекланган жамиятига Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан 644000 сўм, 117-моддасига асосан 180000 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 1130400 сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарорига асосан 753600 сўм миқдорида, жами 2708000 сўм молиявий санкция қўлланилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация протестида ҳал қилув қарорини ўзгартириш сўралган.
Судлов ҳайъати протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Тошкент шаҳар ҳудудий комиссиясининг 2009 йил 12 декабрдаги рухсатномаси, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг 2009 йил 12 декабрдаги 1215-хс-сонли буйруғи ва текшириш дастурига асосан «Икки панжа» масъулияти чекланган жамиятига қарашли ошхонада 2009 йил 12 декабр¬да қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
Текширишда ошхона кассири 6325 сўм савдо пулини назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилмасдан, мижозга касса чекини бермаганлиги, ошхонада 644000 сўмлик кирим қилинмаган маҳсулотлар мавжудлиги, жамият лицензиясиз фаолият натижасида 180000 сўм соф фойда олганлиги ва алкоголли маҳсулотлар савдоси билан лицензиясиз шуғулланганлиги аниқланган.
Текшириш натижалари юзасидан ҳисобланган молиявий санкцияни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги туман давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 29 декабрдаги қарори жамият томонидан бажарилмагач, даъвогар жавобгарга молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига кўра, кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) – кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Текшириш кунида хусусий корхонага қарашли ошхонада 644000 сўмлик кирим қилинмаган маҳсулотлар мавжуд бўлган.
Солиқ кодекси 117-моддасининг биринчи қисмига кўра, фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш фаолиятнинг ушбу турларини лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш даврида олинган соф фойда миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жамият алкоголли маҳсулотлар савдоси билан лицензиясиз шуғулланганлиги натижасида 180000 сўм соф фойда олган.
Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига биноан фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик учун энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорида жарима солинади. Ошхона кассири 6325 сўм савдо пулини назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилмаган, харидорга касса чекини бермаган.
Ушбу ҳуқуқбузарликлар учун суд томонидан молиявий санкция тўғри қўлланилган.
Суд даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарорига асосан энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача (7536000 сўмдан 11304000 сўмгача) молиявий санкция қўллаш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган бўлса-да, молиявий санкцияни 753600 сўм миқдорида қўллаб хатога йўл қўйган. Чунки, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундаги энг кам иш ҳақининг миқдори 37680 сўм бўлиб, унинг 200 баравари 7536000 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарори билан тасдиқланган «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари»нинг 2-бандига кўра, алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича Махсус комиссия томонидан берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олган юридик шахслар шуғулланиши мумкин.
«Икки панжа» масъулияти чекланган жамияти алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олмасдан ушбу фаолият¬ билан лицензиясиз шуғулланган.
Юқорида қайд этилган қоиданинг 16-бандига мувофиқ, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима солинади, ушбу юридик шахсларнинг тегишли ходимлари эса белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Шу сабабли судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг шу қисмини ўзгартиришни, жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарорига асосан қўлланилган молиявий санкция миқдорини 753600 сўмдан 7536000 сўмга ўзгартиришни лозим топади.

* * *

17-1008/9436 - СОНЛИ ҚАРОР
2011 йил 25 январь
(кўчирма)

Қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда, шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Замин ТО» масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 118-моддасига асосан 3488300 сўм миқдорида молиявий санкция қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан жавобгарга 3483334 сўм молиявий санкция қўлланилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация протести ва «Замин ТО» масъулияти чекланган жамиятининг ёзма фикрида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати протест ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Андижон вилоят прокуратурасининг 2010 йил 20 мартдаги муқобил текшириш ўтказиш ҳақидаги қарори, Андижон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 28 апрелдаги 320-хс-сонли буйруғига асосан «Замин ТО» масъулияти чекланган жамиятининг 2008 йил ноябрь ойида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажарганлиги бўйича текшириш ўтказилган.
Текширишда корхона қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаса-да, 2008 йил ноябрда 104500000 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариб, кўрсатилган хизмат учун буюртмачидан 17416670 сўм қўшилган қиймат солиғи олганлиги аниқланган.
Давлат солиқ хизмати органининг ҳисобланган молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақида 2010 йил 24 майдаги қарори жамият томонидан бажарилмагач, даъвогар жавобгарга Солиқ кодексининг 118-моддасига асосан молиявий санкция қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда, шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт.
«Замин ТО» масъулияти чекланган жамияти қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаса-да, 17416670 сўм қўшилган қиймат солиғини 2008 йил 28 ноябрдаги 7-сонли ҳисобварақ-фактурада кўрсатган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди жавобгарга қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизи миқдорида – 3483334 сўм молиявий санкция қўллаган.
Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
* * *


10-1005/20824 - СОНЛИ ҚАРОР
2011 йил 26 апрель
(кўчирма)

Жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир

Яккасарой туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Б.Хидировага Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 639500 сўм, 119-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари – 1356450 сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарори билан тасдиқланган «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари»нинг 16-бандига мувофиқ эса энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баравари миқдорида – 9043000 сўм, жами 11038950 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Тошкент шаҳар ҳудудий комиссиясининг 2010 йил 7 октябрдаги 06/28-176-сонли рухсатномасига ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг 2010 йил 7 октябрдаги 1409-х/с-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Б.Хидировага қарашли савдо тармоғида қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
Текширишда сотувчи харидорга 3300 сўмга назорат-касса машинаси чеки бермаганлиги, савдодан тушган 60800 сўм нақд пулларнинг назорат-касса машинасига кирим қилинмаганлиги ҳамда 19 турдаги 266 дона, умумий қиймати 578700 сўмлик спиртли ичимликларнинг кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Текшириш жараёнида кирим ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарлар олиб қўйилган.
Текширишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича Яккасарой туман давлат солиқ инспекциясининг якка тартибдаги тадбиркорга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 639500 сўм, 119-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари – 1356450 сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарори билан тасдиқланган «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари»нинг 16-бандига мувофиқ эса энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баравари миқдорида – 9043000 сўм, жами 11038950 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги қарори бажарилмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга молиявий санкция қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Чунки, савдо дўконидан далилий ашё сифатида олинган, кирим ҳужжатлари бўлмаган спиртли ичимликлар истеъмолга яроқсиз бўлганлиги учун жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2010 йил 2 ноябрдаги қарорига асосан йўқ қилинган.
Юқорида баён этилган ҳолатларнинг содир этилганлиги жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2010 йил 2 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган.
Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси суди эса асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

• * *


12-1102/77(30) - СОНЛИ ҚАРОР
2011 йил 25 май
(кўчирма)

Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли

«Гулистон нафосат савдо» хусусий корхонаси «Республика кўчмас мулк биржаси» ЁАЖ Сирдарё вилоят филиали, ОАТБ «Саноатқурилишбанк» Сирдарё вилоят филиали, «Сирдарёгўштсутсавдо» ОАЖ ва Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш Департаменти Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тегишли жавобгарлардан 264685513 сўм асосий қарз, пул маблағларидан фойдаланганлик учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан 15881106 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
Суднинг 2011 йил 14 январдаги, 11 ва 23 февралдаги ажримлари билан ишга «Республика кўчмас мулк биржаси» ЁАЖ, ОАТБ «Саноатқурилишбанк», Суд ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси, «Озиқ-овқат моллари» ОАЖ, «Туркистон С Росс Фахри» қўшма корхонаси, «Ховостемирйўлсавдо» ОАЖ, «Матлубот» шўъба корхонаси, «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси ҳам жавобгарлар сифатида ишга жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2011 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Даъвогар фойдасига ОАТБ «Саноат¬қурилиш¬банк»дан 170843945 сўм, «Озиқ-овқат моллари» ОАЖдан 70086021 сўм, «Туркистон С Росс Фахри» қўшма корхонасидан 1024469 сўм, «Ховостемирйўлсавдо» ОАЖдан 2916676 сўм, «Матлубот» шўъба корхонасидан 12781907 сўм, «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонасидан 405291 сўм, «Сирдарёгўштсутсавдо» ОАЖдан 13234255 сўм банк фоизи ундирилган.
Суднинг 2011 йил 16 мартдаги қўшимча ҳал қилув қарори билан даъвогар фойдасига «Республика кўчмас мулк биржаси» ЁАЖдан 3172374 сўм ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 23 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорининг банк фоизи ундириш қисмини бекор қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 12-1011/482(11)-сонли иш бўйича 2010 йил 5 апрелдаги ижро ҳужжатида «Сирдарёгўштсутсавдо» ОАЖнинг ОАТБ «Саноатқурилишбанк» Сирдарё вилоят филиали олдидаги кредит қарзини ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан «Сирдарёгўштсутсавдо» ОАЖга тегишли бўлган мол-мулклар «Республика кўчмас мулк биржаси» ЁАЖ Сирдарё вилоят филиали томонидан 2010 йил 22 июнда ўтказилган очиқ ким ошди савдосида «Гулистон нафосат савдо» хусусий корхонасига жами 264154413 сўмга сотилган. Ўтказилган ким ошди савдоси натижалари юзасидан 2010 йил 22 июнда 19/1 ва 19/2-сонли баённомалар имзоланган.
«Гулистон нафосат савдо» хусусий корхонаси томонидан сотиб олинган мулк учун «Республика кўчмас мулк биржаси» ЁАЖ Сирдарё вилоят филиалининг ҳисоб рақамига тўланган 264685137 сўмнинг 3172374 сўми филиал ихтиёрида қолдирилиб, қолган 261512867 сўми суд ижрочилари бўлимига ўтказиб берилган. Суд ижрочилари бўлими томонидан 261512867 сўм қарздорнинг кредиторлар олдидаги қарзини қоплаш учун йўналтирилган.
12-1002/6222(24)-сонли иш бўйича қабул қилинган 2010 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан «Республика кўчмас мулк биржаси» ЁАЖ Сирдарё вилоят филиали томонидан 2010 йил 22 июнда ўтказилган ким ошди савдоси натижасида тузилган 19/1 ва 19/2-сонли баённомалар ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тегишли жавобгарлардан 264685513 сўм асосий қарз, 15881106 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2011 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори билан асосий қарзни қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келинган.
Биринчи инстанция суди «Сирдарёгўштсутсавдо» ОАЖдан 15881106 сўм банк фоизини ундириш талабини муҳокама қилишда даъво талабидаги 264685513 сўм пул маблағлари «Сир¬дарёгўшт¬сутсавдо» ОАЖ томонидан асоссиз ушлаб турилмаганлигини, мол-мулкларнинг сотилиши натижасида даъвогар томонидан тўланган ушбу маблағлар бевосита қарздорнинг ҳисоб рақамига эмас, балки суд ижрочиси томонидан унинг бошқа кредиторлари олдидаги қарзларини қоплаш учун йўналтирилганлигини инобатга олмаган. Апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу ҳолатларга эътибор қаратмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 11-бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкасини) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақлилиги назарда тутилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, талаб қилинган банк фоизини 7940553 сўмгача камайтиришни лозим топади.

* * *


15-10-03/21122 - СОНЛИ ҚАРОР
2011 йил 2 август
(кўчирма)


Тўланмаган божхона тўловлари, тўланмаганлик факти қачон аниқланганидан қатъи¬ назар, божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши лозим

Фарғона вилоят адлия бошқармаси «NIKA UQARQAK» қўшма корхонаси манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона вилоят божхона бошқармасининг 2010 йил 11 августдаги 15-сонли хулосасини ва 2010 йил 19 августдаги 02-21/8-6695-сонли талабномасини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда қўшма корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномасини бекор қилишни сўраган.
Низо юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар вилоят адлия бошқар¬маси даъво предметини ўзгартириб, қўшма корхонанинг банк ҳисоб рақамига қўйилган 99384839 сўмлик 47-сонли инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топишни сўраган.
2011 йил 24 февралдаги суд ажрими билан Давлат божхона қўмитаси, «O’ZBEKEKSPERTIZA» ОАЖ, «Ўзавтосаноат» АК, «General Motors Uzbekistan» ЁАЖ низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс¬лар сифатида, 2011 йил 18 мартдаги ажрими билан Фарғона вилоят молия бошқар¬маси иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2011 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, «NIKA UQARQAK» қўшма корхонасининг ҳисобварағидан 99384839 сўм божхона тўловларини ундириш учун қўйилган 2010 йил 19 августдаги 47-сонли инкассо топшириқномаси ижро этилиши мумкин эмас деб топилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 25 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида «NIKA UQARQAK» қўшма корхонаси ва «General Motors Uzbekistan» ЁАЖ ўртасида «Нексия», «Дамас» автомашиналари учун олиб келинган бутловчи қисмлар учун шартномалар мавжуд эмаслиги, бироқ қўшма корхона томонидан 2009 йил ва 2010 йилнинг апрель ойига қадар фақатгина «Матиз» автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар етказиб берилаётганлиги, «Нексия», «Тико», «Дамас» автоуловлари учун олиб келинаётган эҳтиёт қисмлар уларга юборилмаганлиги, ушбу ҳолат божхона органи томонидан ўтказилган таҳлил натижасида аниқланганлиги, 2010 йил 11 августдаги 15-сонли хулоса билан қўшма корхонага 99 384 839 сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, унинг банкдаги ҳисоб рақамига 2010 йил 19 августда 47-сонли инкассо топшириқномаси асосли қўйилганлиги важ қилиб кўрсатилиб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 февралдаги «Хорижий инвестициялар иштирокида «General Motors Uzbekistan» корхонасини барпо этиш тўғрисида»ги 800-сонли Қарори 8-бандининг учинчи хатбошисига асосан «General Motors Uzbekistan» ЁАЖ, «Ўзавтосаноат» АК, шунингдек мазкур Қарорнинг 1-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича «General Motors Uzbekistan» ЁАЖ автомобилларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар томонидан олиб келинадиган маҳсулотлар божхона тўловлари тўлашдан озод этилган.
Ушбу Қарор талабларига асосан божхона тўловларидан имтиёзлар фақат «General Motors Uzbekistan» ЁАЖ томонидан автомобилларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган маҳсулотларга берилиши назарда тутилган.
«General Motors Uzbekistan» ЁАЖнинг 2010 йил 17 майдаги КМП-и-34-сонли хатида «NIKA UQARQAK» қўшма корхонаси ва «General Motors Uzbekistan» ЁАЖ ўртасида 2009 йил 26 мартда тузилган 18-1400/09-сонли шартнома мавжудлиги, бироқ ташкилот томонидан 2009 йил ва 2010 йилнинг апрель ойига қадар фақатгина «Матиз» автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар етказиб берилаётганлиги, «Нексия», «Тико», «Дамас» автомобиллари учун олиб келинаётган эҳтиёт қисмлар уларга юборилмаганлиги маълум қилинган.
Фарғона вилоят божхона бошқармаси 2010 йил 11 августда «NIKA UQARQAK» қўшма корхонаси томонидан 2009 йилнинг декабрь ойидан 2010 йилнинг 30 апрелига қадар Хитой давлатидан «Нексия», «Тико», «Дамас» ва «Матиз» русумли автомашиналар учун келтирилган эҳтиёт қисм товарлари бўйича божхона расмийлаштируви юзасидан таҳлил ўтказган. Таҳлил натижасида божхона органи 2010 йил 11 августдаги 15-сонли хулосаси билан қўшма корхонага 99 384 839 сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисоблаб, унинг банкдаги ҳисоб рақамига 2010 йил 19 августда 47-сонли инкассо топшириқномасини қўйган.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари даъвони қаноатлантириш тўғрисида нотўғри хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 февралдаги «Хорижий инвестициялар иштирокида «General Motors Uzbekistan» корхонасини барпо этиш тўғрисида»ги 800-сонли Қарори 8-бандининг учинчи хатбошисида «General Motors Uzbekistan» ЁАЖ автомобилларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар томонидан олиб келинадиган маҳсулотлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилиши, ушбу Қарорнинг 1-иловасида эса, белгиланган корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар фақатгина «General Motors Uzbekistan» ЁАЖ томонидан автомобиллар ишлаб чиқариш учун етказиб берилган тақдирдагина, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар татбиқ этилиши назарда тутилган.
Шунингдек, «NIKA UQARQAK» қўшма корхонаси ва «General Motors Uzbekistan» ЁАЖ ўртасида «Нексия», «Дамас» автомашиналари учун олиб келинган бутловчи қисмлар учун шартномалар мавжуд бўлмаса-да, корхонага нотўғри имтиёз қўллаб божхона расмийлаштируви амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 112-моддасига асосан тўланмаган божхона тўловлари, тўланмаганлик факти қачон аниқланганидан қатъи назар, божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши лозим. Шундай экан, кассация шикоятида келтирилган важлар асослидир.

 


Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилишни ҳамда даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

* * *

18.04.2012 10:38
Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистондаги Ф.Эберт фонди ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
16.12.2011 10:48
Untitled Document ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди