|
|
|
Адвокатура институтини модернизация килиш – суд-хукук ислохотларининг мухим боскичи Узбекистон Республикасида амалга оширилаётган кенг камровли демократик ислохотлар туб мохиятига кура, хукукий давлат ва адолатли фукаролик жамиятини барпо этишни кузлайди. Шундан келиб чиккан холда, хокимиятнинг учинчи тармоги хисобланган суд-хукук тизимини ислох килиш ва янада эркинлаштиришга алохида эътибор каратилмокда. Суд мустакиллигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишда адвокатура тизими, унда фаолият курсатувчи адвокатлар мухим урин тутади. Бугунги кунда адвокатура ва адвокатлар фаолиятининг хукукий асосларини «Адвокатура тугрисида»ги хамда «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий химояси тугрисида»ги конунлар ташкил этишини, улар адвокатура фаолиятининг тамойиллари, ташкилий шакллари, адвокатлик фаолиятининг турларини аник белгилаб бериши билан бир каторда, адвокатлик хукуклари ва ваколатларини, унинг фаолиятини хамда ижтимоий химоя килинишини кафолатлайди. Хукукий, фукаролик жамиятида инсон хукуклари ва эркинликларини химоя килишнинг асосий омилларидан бири адвокатлик институтини ислох килиш ва самарали фаолият юритишини таъминлашдир. Хозирги кунга келиб, бу институтни ислох килиш йулида мамлакатимизда бир катор норматив-хукукий хужжатлар кабул килиниб, чин маънодаги хукукий ёрдам курсатилишини таъминлашга эришиш чора-тадбирлари ишлаб чикилди. Жумладан, Узбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги «Адвокатура тугрисида»ги, 1998 йил 25 декабрдаги «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий химояси тугрисида»ги конунлари, шунингдек, бу институтни янада ислох килишнинг янги боскичга олиб чикишни мулжаллаб кабул килинган Узбекистон Республикаси адвокатура институтини янада ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПФ-3993-сонли Фармони яккол мисол була олади. Фармондан кузланган асосий максад суд-хукук тизимини янада либераллаштириш, фукароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг хар кандай боскичида малакали юридик ёрдам олиш хукукини мустахкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустакиллигини таъминлаш, уни юкори малакали кадрлар билан тулдириш, адвокатларнинг мустакиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обруси ва нуфузини оширишдир. Ушбу Фармон ижросини таъминлаш максадида Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 27 майдаги «Узбекистон Республикаси адвокатлар палатаси фаолиятини ташкил этиш тугрисида»ги Карори хам Фармоннинг мантикий давоми булиб, мамлакатимизда инсон хукуклари ва эркинликларини янада самарали химоя килишга хамда адвокатлик фаолияти билан шугулланувчиларнинг хукукий макомини оширишга кумаклашишдан иборатдир. Адвокатлик институтини янада ислох килиш максадида ташкил этилаётган Узбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Узбекистон Республикаси Адвокатлар ассоциациясининг хукук ва мажбуриятлари буйича хукукий ворис хисобланади. Ушбу палатани ташкил этишдан кузланган асосий максад адвокатларнинг мустакиллиги кафолатларини кучайтириш, мамлакатимизда адвокатлик касбига булган кизикишни орттириш, адвокатларнинг обруси ва нуфузини ривожланган мамлакатлардаги каби юкори погонага олиб чикиш билан биргаликда адвокатлик лицензиясининг халол ва касб махорати юкори мутахассисларгагина берилишини таъминлашга каратилганидир. Узбекистон Республикасида адвокатлик лицензиясига эга булган барча шахслар мазкур палата аъзоси булиши талаб этилади. Суд-хукук ислохотларини боскичма-боскич амалга ошириш жараёнида хужалик судларида хам вакил сифатида юридик маълумотга эга булган шахсларгина иштирок этиш амалиёти жорий килинмокда. Бу хам хужалик судларида мумкин кадар киска муддатларда одил судловни самарали амалга ошириш имконини беради. Узбекистон Республикаси Президентининг «Адвокатура институтини янада ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПФ-3993-сонли Фармонида адвокатура институтини янада ислох килишнинг асосий йуналишлари килиб куйидагилар белгиланган: 1) инсон хукуклари ва эркинликларини химоя килиш сохасида фукаолик жамиятининг асосий институтларидан бири булган адвокатуранинг самарали узини-узи бошкарадиган марказлаштирилган тизимини ташкил килиш; 2) адвокатликка номзод шахсларнинг малакасига нисбатан куйилаётган талабларни кучайтириш, уларнинг юридик соха буйича иш тажрибасига эга булиши ва адвокатлик тузилмаларида амалиёт уташини белгилаш, шунингдек, адвокатларнинг мунтазам равишда касбга оид малакасини оширишнинг мажбурийлигини жорий килиш; 3) адвокатурани халол ва касб махорати юкори мутахассислар билан тулдиришни таъминлайдиган самарали лицензиялаш тизимини ташкил этиш; 4) адвокатлик тузилмаларининг ваколатларини аниклаштириш ва хукукий макомини белгилаб бериш; 5) жиноят процессида айблов ва химоя тарафларининг процессуал хукуклари тенглигини таъминлаш; 6) ҳуқуқшунослик соҳасида махсус билимга эга бўлмаган шахсларнинг суд ишида иштирок этишига йўл қўйилмасликка қаратилган тарафлар вакиллиги институтини босқичма-боскич такомиллаштиришдан иборатдир. Бундан ташкари, юртимиз конунчилигига кура, адвокатнинг мустакиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш билан биргаликда унинг фаолиятига аралашишга хам йул куйилмаслиги, адвокатнинг муайян ишни урганишига тускинлик килиш ёки ваколат берувчининг ёхуд уз химоясидаги шахснинг конуний манфаатларига зид келувчи нуктаи назарни мажбуран эгаллашига эришиш максадида унга кандай шаклда булмасин таъсир курсатиш, шунингдек, адвокатга тахдид килиш, уни хакоратлаш, унга нисбатан тухмат килиш, куч ишлатиш ёки унинг хаёти, соглиги ва мол-мулкига тажовуз килиш конун хужжатларига мувофик жавобгарликка сабаб булиши мумкинлиги белгиланган. Мамлакатимизда олиб борилаётган бу каби хукукий ислохотлар юртимиз ахолиси орасида хукукий маданиятнинг усишига хамда фукароларнинг жамиятда уз хукук ва эркинликларини тула химоя килишга булган ишончининг ортиб боришига олиб келаётганлигидан далолат беради. суди раис уринбосари Х.Жалилов |
|
|
|
|
18.04.2012 10:38
Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистондаги Ф.Эберт фонди ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
16.12.2011 10:48
Untitled Document
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.
Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул
ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот
воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос
олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий
ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди
|
|